Иван Василевич Панфилов (1892.20.12 Саратов вилояти Петровск шаҳри — 1941.19.11 Москва остонаси) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, гвардия генералмаёри. Гитлерчилар Германияси СССРга қарши уруш бошлаши билан Олмаотада шакллантирилган 316-ўқчи дивизия қўмондони этиб тайинланган. Панфилов ўз дивизияси билан Москва остоналаридаги шиддатли жангларда жасорат курсатган. Дивизия таркибида узбек, қозоқ, қирғиз, рус, қорақалпоқ ва бошқа халкларнинг вакиллари бўлиб, улар Москвани мардонавор ҳимоя қилишган. Панфилов дивизиясига гвардиячи номи берилиб, 8-гвардиячи дивизияга айлантирилган. Панфилов Москва учун олиб борилган жангларда ҳалок бўлган. Ўлимидан сўнг Қаҳрамон унвони берилган (1942-йил апрел). Панфилов қўмондонлик қилган дивизия унинг номи билан аталадиган бўлган. Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларда кўплаб қишлоқ ва қўрғонлар, мактаб ва хиёбонлар Панфилов номи билан аталади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил