Ivan Semyonovich Arjanix
Иван Семёнович Аржаних (1914.24.2, Киев — 1980.20.3, Тошкент) — математик ва механик олим. Ўзбекистон фанлар академияси мухбир аъзоси (1960), профессор (1957). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1964). Ўрта Осиё университетида ўқиган (1931—34), Ленинград университетини битирган (1936). Тошкент Давлат Университетида, Ўзбекистон фанлар академияси Математика институтида (1943—1960), Ўзбекистон фанлар академияси Президиумида (1960-йилдан) ишлаган. Илмий ишлари дифференсиал ва институтеграл тенгламалар, вариацион ҳисоб, майдонлар назарияси, аналитик механика, квант механика, эластиклик назарияси ва бошқа соҳаларга доир. Айниқса, унинг ранги ноддан катта бўлган каноник тенгламалар соҳасидаги кашфиёти алоҳида диққатга сазовор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |