Ivan Shefer
Иван Александрович Шефер (русча: Иван Александрович Шефер; 1983-йил 19-февралда туғилган) — муз устида конкида учиш мусобақаларида қатнашган россиялик собиқ муз раққоси. Шериги Екатерина Рублева билан бирга 2009-йилги Россия кубоги бронза медали совриндори, 2004-йил Бофрост кубоги бронза медали совриндори ва тўрт карра Россия миллий чемпионатининг медал соҳиби (2008, 2009 — кумуш; 2007, 2010 — бронза) бўлган.
| Иван Шефер | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Давлат | Россия |
| Таваллуди |
1983-йил 19-феврал Киров |
| Шериги | Екатерина Рублёва |
| Жамоаси | Воробеве Горй |
| Учишни бошлаган | 1988 |
| Якунлаган | 2010 |
| Шахсий рекордлари | |
| Рақс (умумий натижа) | 163.32 |
| Стандарт рақс | 30.33 |
| Оригинал рақс | 50.92 |
| Эркин рақс | 82.07 |
Шахсий ҳаёти
Иван Шефер Россия СФСР, Киров шаҳрида туғилган. У 2010-йил апрел ойида турмуш қурган ва унинг ўғли Константин 2010-йил август ойида дунёга келган.
Фаолияти
Иван Шефер 1994-йилда Екатерина Рублёва билан жуфтлик ҳосил қилган. Рублёва/Шефер 2001 — 2002-йиллар мавсумида халқаро мусобақаларда қатнаша бошлади ва Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақасида дебют қилган. Жуфтлик 2001 — 2002-йилларда Швеция ва Чехияда бўлиб ўтган Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақаларида 5 ва 4-ўринни эгалладилар. Россия Чемпионатида улар катталар ўртасида 8-ўринни ва ўсмирлар ўртасида 6-ўринни эгаллади[1].
2002 — 2003-йилги мавсумда Рублева / Шефер жуфтлиги 2002 — 2003-йилларда Хитойда бўлиб ўтганХалқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақасида кумуш медални қўлга киритди ва Германияда бўлиб ўтган мусобақада 4-ўринни эгаллаб, ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида 8-ўринни эгаллади. 2003 — 2004-йилги мавсумда жуфтлик 2003 — 2004-йиллардаги Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при турнирида ўзларининг иккала мусобақасида ҳам кумуш медалларни қўлга киритиб, финалга йўл олишди. Улар ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида 7-ўринни эгаллади. 2004 йилги Россия Чемпионатида катталар ўртасида 5-ўринни, кейин эса ўсмирлар ўртасида бронза медалини қўлга киритдилар. Улар 2004-йилги Ўсмирлар Жаҳон Чемпионатига юборилдилар ва у ерда 6-ўриндан жой олдилар[2].
Рублева / Шефер 2004 — 2005-йилги мавсумда халқаро миқёсда юқори даражага кўтарилди. Улар 2004 Небелҳорн Тропҳй мусобақасида 4-ўринни эгалладилар ва 2004-йилги Бофрост Cуп турнирида бронза медалини қўлга киритдилар. Жуфтлик 2005-йилги Россия Чемпионатида 5-ўринни эгалладилар. 2005-йилги Қишки Универсиадада қатнашиб, у ерда ҳам 5-ўринни эгалладилар.
Дастурлари
(Екатерина билан)
| Мавсум | Оригинал рақс | Эркин рақс |
|---|---|---|
| 2009 — 2010 |
|
|
| 2008 — 2009 |
|
|
| 2007 — 2008 |
|
|
Натижалари
(Екатерина билан)
| Натижалар | |||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Халқаро | |||||||||||
| Тадбир | 1999 — 00 | 2000 — 01 | 2001 — 02 | 2002 — 03 | 2003 — 04 | 2004 — 05 | 2005 — 06 | 2006 — 07 | 2007 — 08 | 2008 — 09 | 2009 — 10 |
| Жаҳон чемп. | 15 | 13 | |||||||||
| Европа чемп. | 12 | 13 | 8 | ||||||||
| ГП Бомпард | 7 | 5 | |||||||||
| Россия ГП кубоги | WД | 7 | 3 | ||||||||
| ГП Скате Америcа | 9 | 8 | 6 | ||||||||
| Бофрост | 3 | ||||||||||
| Небелҳорн | 4 | ||||||||||
| Универсиада | 5 | 2 | |||||||||
| Халқаро: Ўсмирлар | |||||||||||
| Жаҳон чемп. | 6 | ||||||||||
| ЖГП финали | 8 | 7 | |||||||||
| ЖГП Хитой | 2 | ||||||||||
| ЖГП Чехия | 4 | ||||||||||
| ЖГП Германия | 4 | ||||||||||
| ЖГП Полша | 2 | ||||||||||
| ЖГП Словения | 2 | ||||||||||
| ЖГП Швеция | 5 | ||||||||||
| Миллий | |||||||||||
| Россия чемп | 9 | 9 | 8 | 5 | 5 | 6 | 3 | 2 | 2 | 3 | |
| ГП = Гран-при; ЖГП = ўсмирлар ўртасидаги Гран-при; WД = мусобақани тарк этган | |||||||||||
Манбалар
- ↑ „ру:СПИСОК кандидатов в спортивные сборные команды Российской Федерации по фигурному катанию на коньках на 2011-2012 гг.“ [2011–2012 лист] (ру). Руссиан Фигуре Скатинг Федератион. Руссиан Спорц Министрй (2011). 2012-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ру:Рублева и Шефер завершили карьеру“ [Рублева анд Шефер ретиред] (ру). фскате.ру (2010-йил 6-август). Қаралди: 2010-йил 12-сентябр.