Иван Стриниć (талаффузи: Иван Стринич; 1987-йил 17-июлда Сплитда туғилган) — хорватиялик футболчи. Хорватия терма жамоасида ўйнаган. 2018-йилги жаҳон чемпионати, 2012-йил ва 2016-йилги Европа чемпионатлари иштирокчиси.

Иван Стриниć
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Иван Стриниć[1]
Таваллуд санаси 1987-йил 17-июл (1987-07-17) (39 ёш)[1]
Таваллуд жойи Сплит, Хорватия, Югославия
Бўйи 1.86 м[1]
Амплуаси ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Ҳаждук Сплит

Стриниć 2011-йилнинг 27-январида „Днепр“ футбол клуби билан тўрт йиллик шартнома имзолади[3]. Айрим маълумотларга кўра, трансфер суммаси 4 миллион еврони ташкил қилган[4]. Иван „Днепр“ футбол клубидаги дебютини 2011-йилнинг 6-мартида Украина чемпионати доирасидаги „ Таврия“ футбол клубига қарши ўйинда ўтказди[5]. Ва бу ўйинда у ҳам 30 метрлик зарба билан клубдаги биринчи голини урди. 20-март куни Киевнинг „Динамо“ жамоаси билан принсипиал баҳсда у ўйиндаги ягона голни киритиб, жамоасига ғалаба келтирди[6].

2018-йил 27-май куни Иван Италиянинг „Милан“ футбол клуби билан шартнома имзолаганини эълон қилди[7]. 2018-йилнинг 18-августида у юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди[8]. Италиядаги барча профессионал футболчилар учун ҳар олти ойда бир марта ўтказиладиган тиббий кўрикда шифокорлар хорватга юрак мушакларининг дастлабки гипертрофияси ташхисини қўйишди. 2019-йилнинг 26-августида „Милан“ футбол клуби футболчи билан шартномани бекор қилди[9].

Халқаро фаолияти

У Хорватиянинг 17 ёшгача ва 19 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаларида ҳамда 21 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасида ўйнаган. ЖЧ-2014 финал босқичи арафасида олган жароҳати туфайли у Хорватия терма жамоасининг турнир учун сўнгги таркибига кира олмади[10]. 2018-йилги Жаҳон чемпионатида Стриниć ўз жамоасининг олтита ўйинида, жумладан, Франсияга қарши финал ўйинида иштирок этди. Хорватия терма жамоаси 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва жаҳон чемпионати кумуш медали совриндорига айланди[11].

Статистика

Жамоа   Мамлакат Мавсум Ўйин Гол
Ле Манс Ф. C. „Б“ Fransiya bayrogʻi Франсия 2006—2008 11 0
Н. К. Ҳрвацки Драговолжаc Xorvatiya bayrogʻi Хорватия 2007—2008 22 1
Ҳ. Н. К. Ҳаждук Сплит Xorvatiya bayrogʻi Хорватия 2008—2011 51 4
Ф. C. Днипро Днипропетровск Ukraina bayrogʻi Украина 2011—2015 85 4
С. С. C. Наполи Italiya bayrogʻi Италия 2015—2017 39 0
У. C. Сампдориа Italiya bayrogʻi Италия 2017—2018 18 0
А. C. Милан Italiya bayrogʻi Италия 2018—2019 0 0
Хорватия
Мавсум Ўйин Гол
2010 7 0
2011 8 0
2012 10 0
2013 7 0
2014 1 0
2015 0 0
2016 6 0
2017 2 0
2018 8 0
Жами 49 0

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „ФИФА Wорлд Cуп Руссиа 2018: Лист оф Плаерс: Cроатиа“. ФИФА (2018-йил 15-июл). 2019-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „РАСИПАНЖЕ ҲРВАТСКЕ СЛАВНЕ ГЕНЕРАCИЖЕ Без визе за ЭУРО остажу жоš два Ватрена - жедан стандардни čлан Далиćэве прве момčади и поуздани дžокер с клупе?“ (ҳр). Спорцке новости (2019-йил 18-ноябр). — „Тҳен а рискй диагносис дистанcед Иван Стриниć фром сериоус фоотбалл...“. Қаралди: 2019-йил 18-ноябр.
  3. ↑ „Иван Стринич подписал контракт с «Днепром»“. 2015-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 28-январ.
  4. ↑ „«Днепр» заплатит за Стринича 4 млн евро“. 2014-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 28-январ.
  5. ↑ „«Днепр»-«Таврия»: интрига, битва и ничья“. 2012-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 6-март.
  6. ↑ „«Динамо»: поражение в Днепропетровске“. 2011-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-март.
  7. ↑ „Защитник «Сампдории» Стринич подтвердил, что подписал контракт с «Миланом»“. Спорц.ру (2018-йил 27-май). 2018-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-май.
  8. ↑ „CОМУНИCАТО УФФИCИАЛЕ: ИВАН СТРИНИ“. 2019-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-август.
  9. ↑ „«Милан» расторг контракт со Стриничем. Он не сыграл ни одного матча за клуб“. 2019-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-август.
  10. ↑ „Стринич из-за травмы не поедет на чемпионат мира“. 2014-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-май.
  11. ↑ „Сборная Франции обыграла Хорватию в финале чемпионата мира—2018“. Чемпионат (2018-йил 15-июл). 2018-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-июл.