Ivan Suxarev
Иван Александрович Сухарев (1909-1942)- Иван Александрович Сухарев 1909 йил 18 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. Оила Тошкентдан Хўжандга кўчиб ўтди (ҳозирги Хўжанд шаҳри), у ердан Скобелевга (ҳозирги Фарғона шаҳри) ва ниҳоят, Самарқандга жойлашди. Оила Самарқандга кўчиб келган, мактаб ўқувчиси бўлган И. А. Сухарев музей ишини яхши кўради, энтомологим коллексияни тўлдириш билан шуғулланади. 1928 йилда мактабни тугатгандан сўнг у музейга қабул қилинди. Ўзбекистон Давлат университети (ҳозирги А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университети)нинг тарих факултетига 1930 йилда И. А. Сухарев ўқишга қабул қилинган. 1932—1935 йилларда директорнинг фан бўйича ўринбосари, 1935 йилдан у антик давр ва ўрта асрлар кафедраси катта илмий ходими этиб тайинланган. Иккинчи жаҳон урушида қатнашган. 1942 йилда 33 ёшида Воронеж шаҳри яқинида вафот этган.
| Иван Александрович Сухарев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
18-март 1909-йил Тошкент шаҳри |
| Вафоти | Воронеж |
| Фуқаролиги |
|
| Лавозими | Директор ўринбосари |
Хончорбоғ қўрғони

И. А. Сухарев музеийдаги фаолияти давомида кўплаб археологик қазишмалар олиб борган. Улардан Хончорбоғ қўрғонидаги харобаларни ўрганган.
Манбалар
- "Н.Содиқова". „Маданий ёдгорликлар хазинаси“ (ўзбек тилида). Тошкент: „фан“ нашриёти, 1981 — 122-бет. (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-07-08 санасида архивланган)
- "И.А.Сухарев". „АРХЕОЛОГИЯ ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ: АРХИВНЫЕ МАТЕРИАЛЫ“ (рус тили). Самарқанд: „Самарканд“ нашриёти, 2016 — 310-бет.
- "Бахтиёр О'рдашев". „Хотирам Лавхалари“ (о'збек тили). Кҳанчарвак: „Ма'навият“ нашриёти, 2020 — 448-бет.
- "Дилсора Суюнова". „Терракота хайкалчаларида миллийлик“ (о'збек тили). Кҳанчарвак: „Шарқ Юлдузи“ нашриёти, 2007 — 3-бет.