Ivan Turgenev
Иван Сергеевич Тургенев (русча: Ива́н Серге́евич Турге́нев; 1818-йил 28-октябр — 1883-йил 22-август) — рус ёзувчиси.
| Иван Тургенев | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Ива́н Серге́евич Турге́нев |
Ҳаёти
Иван Сергеевич Тургенев 1818-йил 28-октябрда таввалууд топган. Петербург университетининг фалсафа факултетини тугатган (1837). Тургеневнинг дастлабки романтик шеърлари ва „Стено“ драматик достони (1834) талабалик йилларида ёзилган. ТургеневПетербургдаги ўқишни тугатгач, Берлинга бориб (1838), фалсафа ва классик филология бўйича маърузалар тинглаган. 1841-йил Москвага кайтиб келган, Н. В. Гогол, С.ТургеневАксаков сингари ёзувчилар билан танишиб, бадиий ижод билан шугуллана бошлаган. Тургеневнинг шу кезларда ёзган „Параша“ достони (1843) ёш ёзувчининг романтизмдан узоқлашиб, оддий халқ ҳаётига яқинлашганидан дарак беради.
Тургенев 1844-йилда „Андрей Колосов“ қиссасини, кейинроқ крепостнойлик хулқатворини тасвирловчи „Помешчик“ достони (1846), „ғайритабиий“ ҳисобланган кишининг қипқизил худбин эканлигини фош этувчи „Уч сурат“ (1846) ва „Бретер“ (1847), шунингдек, гоголона ҳажвий руҳ билан йўғрилган „Петушков“ (1848) қиссаларини эълон қилган. Тургенев 1847-йилдан бошлаб Парижда яшайди. Шу йили „Современник“ („Замондош“) журнали да чоп этила бошлаган „Овчининг мактублари“ асари билан Тургенев ижодида янги давр бошланган. Тургенев туркум ҳикоялардан иборат бу асарида рус деҳқонларига хос эзгу ва олижаноб фазилатларни тасвирлаган. У тасвир этилаётган қаҳрамон еки воқеанинг мазмунмоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маиший очерк, ҳикоя, психологик новелла, лирик этюд сингари насрий жанр шаклларидан унумли фойдаланган. Тургенев айни пайтда драматургия жанрларида ҳам калам тебратиб, „Сармоясизлик“ (1846), „Йўлбошловчининг нонуштаси“ (1849-йилда саҳналаштирилган) бир пардали ҳажвий песаларини, „Бўйдоқ“ комедияси (1849), „Текинхўр“ маиший драмаси (1849) ва „Қишлоқда бир ой“ лиропсихологик драмаси (1850) ни ёзган. Шундан сўнг „Муму“ (1855), „Ортиқча кишининг кундалиги“ (1850), „Яков Пасинков“, „Карвонсарой“ (1855) ва „Ёзишма“(1856) сингари қиссаларини яратган. 1852-йил „Икки авлод“ романи устида иш олиб борган, аммо асар ниҳоясига етмаган. Россияга қайтгач (1850), СпасскЛуговиново қишлоғида яшаб, энг яхши асарларидан бири — „Рудин“ романи(1856) ни ёзиб тугатган. Ушбу романда Гегел фалсафасига маҳлиё бўлган дворян зиёлиларининг 30—40-йилларда рус жамиятининг маънавий ҳаётида тутган ўрни бадиий тахлил эгилган.
50-йилларнинг ўрталарида ёзилган „Фауст“ (1856) ва „Полесе сафари“ (1857) қиссалари Тургеневнинг „Дворянлар уяси“ романи (1859) нинг майдонга келишида этюд вазифасини бажарган. Тургенев бу асарида Пётр И дан кейинги дворянлар Россиясидаги тарихий тараққиётнинг турли даврларига назар ташлаган ва Лаврецкийлар сулоласи тарихи мисолида авлодларнинг алмашиниш жараёнини кузатган. Шахсий бахт ва бурч ўртасидаги зиддиятлар асарнинг маънавий коллизияси сифатида тасвирлаган. „Дворянлар уяси“ Тургенев ижодининг баркамол намуналаридан бири бўлиб, унда 2 ой ичида бўлиб ўтган воқеалар Тургеневга хос катта маҳорат билан акс эттирилган.
Тургенев „Рудин“ ва „Дворянлар уяси“ романлари билан рус реализмининг машҳур намояндаларидан бири сифатида шуҳрат қозонган. У 60-йилларнинг бошларида, аввалги романларидан фарқли ўлароқ, „Арафа“ (1860) да замонавий мавзуга мурожаат этган ва рус жамиятида бошланган руҳий уйғониш жараёнини бадиий кузатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Тургенев „Оталар ва болалар“ романи (1862)да бу ғояни янада ривожлантирган. Бош кахрамон Базаров образида ДМ.Писаревт хос хурфикрлилик ва янгилик сари интилиш каби фазилатларни мужассамлантирган. Мазкур асар рус жамиятида илгор синф ҳисобланиб келинган дворянлар синфига қарши қаратилган. Базаров жамиятни шунчаки ислоҳ этиш эмас, балки шу чирий бошлаган жамият пойдеворини тагтуги билан бузиш ва янгисини барпо этиш тарафдоридир. Тургенев Базаровдаги ана шу нигилизм (барча нарсаларни инкор этиш)ни тасвирлаш оркали рус инқилобчилигига хос салбий жиҳатларни, биринчи навбатда, тарихий жараён қонуниятлари билан ҳисоблашмасликни Октябр тунтаришидан 55 йил муқаддам башорат қилган. „Оталар ва болалар“ романи рус адабиёцҳунослигида Тургенев ижодининг чўққиси сифатида талқин этилади. Мазкур асарда рус воқелиги, Тургенев нинг бошқа асарларига қараганда, айниқса, кенг қамраб олинган.
1861-йилда креспостнойлик ислоҳотининг ўтказилиши рус жамиятини иккига ажратиб юборди. Чор генераллари ва аристократларидан иборат дворянлар гуруҳи ислоҳотга қарши чиқиб, эски крепостнойлик тартибларининг тикланишини орзу қилди. Тургенев „Тутун“ романи (1867)да зодагонлар муҳитида авж олган ана шу аксилҳаракатни асарга мавзу қилиб олган.
Тургенев ҳаётининг сўнгги 20 йиллари хорижда ўтган: дастлаб БаденБаденда, сўнгра Парижда яшаган. У шу даврда машҳур франсуз ёзувчилари ва санъаткорлари билан яқин ижодий алоқада бўлиб, ҳатто 1878-йилда Парижда ўтказилган халқаро ёзувчилар анжуманига В. Гюго билан бирга раҳбарлик қилган. 60-йилларнинг 2ярми — 70-йилларда Тургенев „Бригадир“ (1868), „Чўл қироли Лир“ (1870), „Баҳор тошқинлари“ (1871) сингари қиссаларини, „Қўриқ“ (1877) романи ва бошқа бир қанча асарларини ёзган.
Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Манбалар
Адабиётлар
- Поли. собр. соч. и писем, 2 изд., Т. 1—30, М., 1978—93; Танланган асарлар, 1—4ж., Тургенев, 196771;
- Петров СМ., И. С. Т. Творческий пут, 2изд., Тургенев 1—2, М., 1983.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Иван Тургеневга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |