Ivan Yefremov
Иван Владимирович Ефремов (1986-йил 9-мартда туғилган) — Ўзбекистон оғир атлетикачиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (2018)[1].
| Иван Владимирович Ефремов | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1986-йил 9-март Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Оғир атлетика |
| Медаллар | |
|
| |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Жаҳон чемпионати | ||
| Бронза | Анахайм 2017 | 105кг гача |
| Осиё чемпионати | ||
| Бронза | Талдикорган 2009 | 105кг гача |
| Бронза | Пхукет 2015 | 105кг дан ортиқ |
| Кумуш | Тошкент 2016 | 105кг гача |
| Осиё ўйинлари | ||
| Кумуш | Гуанчжоу 2010 | 105кг гача |
Спорт фаолияти
2005-йилда 105 кг гача бўлган вазн тоифасида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Иван 143 кг + 182 кг = 325 кг) 11-натижани кўрсатди.
2007-йилда Республика олимпия заҳиралари коллежининг оғир атлетика йўналишини тамомлаган.
2007-йилда жаҳон чемпионатида Ефремов 94 кг гача бўлган вазн тоифасида (164 кг + 199 кг = 363 кг) 19-ўринни эгаллаган.
2008-йилда Осиё чемпионатида Иван Ефремов 160 кг + 194 кг = 354 кг натижа билан 94 кг гача бўлган вазн тоифасида бешинчи о'ринни эгаллади.
2009-йил Осиё чемпионатида силтаб кўтаришда 172 килограмм тош кўтарган бўлса, даст кўтаришда (213 килограмм) ко'рсаткич билан ўз вазн тоифасида (105 килограммгача) энг яхши натижани қайд этди. Иван жами 385 кг натижа билан чемпионатнинг бронза медали совриндори бўлди.
У 2010-йили Осиё ўйинларида 182 кг + 218 кг = 400 кг натижа билан Осиё ўйинлари кумуш медалига сазовор бўлган.
2010-йили жаҳон чемпионатида Иван Ефремов 105 кг гача бўлган (181 кг + 221 кг = 402 кг) вазн тоифасида бешинчи о'ринни олди.
2011-йилги жаҳон чемпионатида Иван 105 кг гача бўлган вазн тоифасида жами 390 кг натижа билан 11-ўринни эгаллади.
2012-йилда Иван 2012-йилги Олимпиадада иштирок этди ва у ерда 183 кг + 218 кг = 401 кг натижа билан бешинчи ўринни эгаллади. Аммо 2020-йилда Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ўтказилган қайта текшириш натижаларига кўра, оғир атлетика бўйича иккита вазн тоифасида медалларни қайта тақсимлаш амалга оширилди. Қарор интизомий комиссия хулосаси асосида қабул қилинган.
Лондонда 105 кг гача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган украиналик Олексий Торохтий мукофотдан маҳрум этилди. У дексидрохлорометилтестостеронни қўллагани учун икки йилга дисквалификасия қилинган. Торохтийнинг медали шунда эронлик Наваб Носиршелалга, кумуш полшалик Бартломей Бонкга, бронза Иван Ефремовга насиб этди[2][3]
2014-йилги Осиё ўйинларида бу натижа билан мутлақ вазн тоифадаги Иван 414 кг натижа билан олтинчи ўринни эгаллади.
2015-йилги Осиё чемпионатида силтаб кўтаришда (193 кг) кичик олтин медални қўлга киритган, даст кўтаришда (220 кг) учинчи ўринни эгаллаган. Бу Иванга иккинчи бор қит’а чемпионатининг бронза медали совриндори бўлиш имконини берди, бу сафар мутлақ вазн тоифада.
2015-йилги жаҳон чемпионатида 105 килограммгача бўлган вазн тоифасида баҳсларда силтаб кўтаришда 192 килограмм тош кўтариб, кичик “олтин”га сазовор бўлди. Аммо даст кўтаришда 204 кг тош кўтарган Иван 215 ва 216 кг тошларга бардош бера олмади. Кўрсатилган натижа Ефремовга саккизинчи бўлишга асос бўлди.
2016-йилда Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.
Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларида Иван Ефремов 105 килограммгача бўлган вазн тоифасида 414 килограмм натижа билан 5-ўринга чиқиб олди[4].
2017-йил 28-ноябрдан 5-декабрга қадар АҚСҲнинг Анахайм шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Иван Ефремов (105 кг гача бўлган вазн тоифасида) 399 кг натижа (“бронза”) – 182 натижа билан учинчи ўринни эгаллади. 182 кг даст кўтаришда (“кумуш”) ва силтаб кўтаришда 217 кг. натижани қайд этди. Эронлик Али Ҳошимий (183/221)натижа кўрсатиб, йнинг кетидан латвиялик спортчи Артурс Плесникс (182/217) натижа билан чемпион бўлишди[5].
Ҳаволалар
- Иван Ефремов (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-04-29 санасида архивланган) ИWФ веб-сайтида
- Иван Ефремов - Олймпедиа.орг
Манбалар
- ↑ „О награждении в связи с двадцать седьмой годовщиной государственной независимости Республики Узбекистан группы работников науки, образования, здравоохранения, литературы, культуры, искусства, духовности и просветительства и других социальных сфер“. УзА (2018-йил 28-август). 2018-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-сентябр.
- ↑ ЧЕСТНАЯ ПОБЕДА ИВАНА ЕФРЕМОВА Вести.уз 27.11.2020
- ↑ Олимпийские результаты Олймпиcс.cом
- ↑ Олимпийские результаты Олймпиcс.cом
- ↑ Тяжелоатлеты Узбекистана завоевали пять медалей чемпионата мира Газета.уз6.12.2017