Ivan Zaytsev
Иван Вячеславович Зайцев(1988-йил 2-октабр, Сполето, Италияда таваллуд топган) – асл миллати рус бўлган Италия миллий эркаклар воллейбол командасидаги профессионал ўйинчи, Лондон 2012 Олимпия ўйинларида бронза медали соҳиби, Европа чемпионатида кумуш медал соҳиби(2011 ва 2013), Жаҳон лигасида бронза медали соҳиби (2013, 2014), Италия чемпиони (2014) ва Рио 2016 Олимпиадасида кумуш медал соҳиби[1].
|
2019-йилги сурати | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Иван Вячеславович Зайцев | ||
| Таваллуд санаси | 1988-йил 2-октябр | ||
| Таваллуд жойи | Сполето, Италй | ||
| Бўйи | 2.04 м | ||
| Лақаби | Ио Зар | ||
| Миллий терма жамоа | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2004–2006 |
| ||
| 2006–2007 |
| ||
|
| |||
| 2008–2012 |
| ||
| 2012–2014 |
| ||
| 2014–2016 |
| ||
| 2016 |
| ||
Биографияси
Иван Вячеславович Зайцев жаҳон воллейбол спортида машҳур спортчилардан бири бўлиб, келиб чиқиши рус ва италян миллатига мансуб. У 1988-йил 2-октабрда Италиянинг Сполето шаҳарида туғилган. Зайцевнинг аждодлари ҳам кучли воллейбол ўйинчилари бо 'лишган. Унинг отаси, Вячеслав Зайцев, Совет ва Россия воллейбол командасида оýнаб уларга бир неча Олимпиада медалларини келтирган. Унинг онаси, Ирина Позднякова эса Олимпиада гимнастика спортчиси. Зайцевнинг спорт муҳитида катта бўлиши унинг ёшлигидан ҳозирги ҳолатига келишига омил бўлган. Зайцев ўзининг карерасини 2004-йилдан бошлади ва у даврда Италиянинг Умбриа Воллей деб аталган воллейбол гуруҳига аъзо бўлган. 2005-йил 16 ёшлигида эса Италия миллий жамоасида илк бор кортга тушди ва командадаги энг ёш оýинчига айланди. Карераси давомида у бир неча Россия ва Италиянинг машҳур гуруҳларида ўйнади, масалан М.Рома Валлей, Динамо Мосcоw ва Модена Валлей. У давомий равишда маҳаллий ва халқаро мусобоқаларда шуҳрат йигíб борди ва жамоасининг ғалабаларига йирик ҳисса қўшди. Зайцевнинг ўйин ўйин ўйнаш услуби унинг кучли ва аниқ узатмаларига боғлиқ бўлиб, у майдондаги мослашувчанлик ва тўпни аниқ қилиб узатиб бериш қобилиятига эга. Унинг бўйи 2.04 метр бўлиб, унинг чиниққан танаси турли позицияларда яхши тўп илишига кўмак беради. Зайцевнинг энг машҳур ютуқларидан бири бу Рио 2016 ўйинларида унинг Италия терма жамоасига кумуш медални олиб легани бўлди. Бундан ташқари у бошқа бир неча халқаро мусобоқаларда ғалаба қозонди, масалан Жаҳон лигаларида ва Европа чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган[2].
Манбалар
- ↑ Ҳуббе, Мартин А. (2014-05-05). „Зиппинг Баcкwардс тҳе Отҳер Wай – Ет Анотҳер Униқуэ Аспеcт оф Cеллулосе“. БиоРесоурcес. 9-жилд, № 3. дои:10.15376/биорес.9.3.3759-3760. ИССН 1930-2126.
- ↑ Марстон, Wиллиам Моултон, „Доминанcе.“, Эмотионс оф нормал пеопле., Неw Ёрк: Ҳарcоурт Браcе & Cомпанй, 113–140-бет, қаралди: 2023-09-17
