Ivande Kaija
Иванде Каижа (Антонижа Лūкина номи билан ҳам машҳур, қизлик фамилияси: Антоиня Мелдере-Миллере; 1876-йилда туғилган – 1942-йилда вафот этган) – латвиялик ёзувчи ва феминист. Латвия мустақиллиги учун курашган шахс. Жамоат ишлари ва ижоди орқали латвияликларни „Голд Фунд“ жамғармасига мол-мулкларини эҳсон қилишга ундаган. Бу жамғарма 1920-йилда мамлакатнинг олтин захирасига айланган. Жамоат ишларидаги хизматлари учун 1926-йилда Уч юлдуз ордени билан эътироф этилган. Совет даврида унинг кўплаб асарлари йўқ қилинган бўлса-да, сўнгги йилларда улар яна оммалашиб бормоқда.
| Иванде Каижа | |
|---|---|
|
тахминан 1931-йил | |
| Таваллуди |
Антонижа Мелдере-Миллере 13-октябр 1876-йил Жумправмуиžа, Ливониа губернияси, Россия империяси |
| Вафоти |
2-январ 1942-йил (65 ёшда) Рига, Генералбезирк Леттланд, Реичскоммиссариат Остланд |
| Касби | ёзувчи, феминист, миллатчи |
| Фаолият йиллари | 1892–1921 |
Биографияси
Антонижа Мелдере-Миллере 1876-йил 13-октябрда Россия империяси таркибидаги Ливония губернясининг Жумправмуиžā қишлоғида туғилган[1]. Отасининг исми Миķэлис, онасининг исми Матилде (қизлик фамилияси Флинтман) Миллере-Мелдере бўлган. Отаси бадавлат тадбиркор ва ер эгаси эди, кейинчалик уларнинг оиласи Торņакалнсга кўчиб ўтган ва Антонижа 1881-йилда ўша ердаги мактабга ўқишга борган[2] Бошланғич мактабни тамомлаганидан сўнг Рига шаҳридаги Ломоносов аёллар гимназиясига ўқишга кирган[1]. Ломоносовдаги ўқиши даврида у кейинчалик турмуш ўртоғи Фēликсс Лūкинс билан дўстлашган ва 1892-йилда ўзининг биринчи романи „Трīс жаунгада нактис“ни нашр эттирган[1]. 1895-йилда ўрта мактабни тамомлаб, Швейсариядаги Берн университетида ва Германиядаги Лейпсиг университетида фалсафа ва санъат тарихи йўналишларида ўқишини давом эттирган. Музей ва санъат галереяларига тез-тез бориб, билимларини оширган ҳамда инглиз, франсуз, немис, италян, лотин ва рус тилларини ўрганган[2]. 1901-йилда ўқишни ташлаб, офталмолог бўлган ва кейинчалик Латвия Шифокорлар Уюшмасига асос солган шахс Фēликсс Лūкинсга турмушга чиққан[1]. Кейинги йилларда Антонижа журналист сифатида фаолият олиб борган. Уч фарзандни дунёга келтирган. 1910-йилда турмуш ўртоғининг кўмаги билан сургунда яшаётган машҳур латвиялик адиблар Раинис ва Аспазижа ҳузурига Швейсарияга ёзувчилик фаолияти бўйича маслаҳат олиш учун борган[3]. Лугано шаҳридаги қабристонга ташрифи чоғида бир ёдгорликдаги ёзувдан илҳомланиб, ўзига „Каижа“ – „оққуш“ (ёки „қарғақуш“, „чағалай“ маъносида) тахаллусини танлаган[3].
Мероси
Каижа вафот этган пайтда унинг асарлари Совет режими томонидан эътиборсиз қолдирилган эди[4], бироқ кейинги йилларда унинг асарлари замонавий долзарблиги сабабли яна қайта қизиқиш уйғота бошлади[2]. 2006-йилда таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан Мāлпилс жамоат кенгаши томонидан махсус тадбир ўтказилиб, унинг танланган асарлари ўқилди ва оммавий маъруза ташкил этилди[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Биcēна 2014.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Мешкова 2006.
- ↑ 3,0 3,1 Карклиня 2006.
- ↑ 4,0 4,1 Криловска 2006.