Иванна Орестовна Климпуш-Синсадзе (украинча: Іванна Орестівна Климпуш-Цинцадзе; 5-июл 1972-йил, Киев) — украиналик сиёсатчи, жамоат арбоби, Украина халқ депутати (2019 ва 2014—2016-йиллар). 2016-йил 14-апрелдан 2019-йил 29-августгача Украина бош вазирининг Европа ва Евро-Атлантика интеграцияси бўйича ўринбосари. ВИИИ чақириқ Украина халқ депутати (2014—2016).

Иванна Орестовна Климпуш-Синсадзе
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1972-йил 5-июл (1972-07-05) (54 ёш)
Киев, Украина ССР, СССР
Турмуш ўртоғи Арчил Владимирович Синсадзе
Болалари Соломия ва Мелания
Отаси Орест Дмитровcиҳ Климпуш
Таълим Михаил Драхоманов номидаги Миллий педагогика университети, Тарас Шевченко номидаги Киев Миллий университетининг халқаро муносабатлар институти
Касби дефектолог-логопед, сиёсатчи
Фаолияти сиёсат
Имзоси

Биографияси

Ярослава ва Орест Климпушнинг қизи. Болалигида журналист бўлишни хоҳлаган, лекин онасининг талаби билан дефектолог-логопед соҳасига ўқишга киради[1]. 1991—1993-йилларда Старокиэвский тумани болалар ҳудудий тиббиёт бирлашмаси нутқ терапевти. 1992-йилда Гарвард университети (АҚШ) Гарвард Украина тадқиқот институтининг ёзги мактабида малака оширган. 1994-йилда Михаил Драхоманов номидаги Миллий педагогика университетини дефектология ва логопедия мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1993—1994-йилларда Монтана стате университетида (АҚШ) халқаро муносабатлар ва халқаро ҳуқуқ йўналишида таҳсил олган. 1994—1999-йилларда Украина мустақил сиёсий тадқиқотлар маркази нодавлат ташкилоти лойиҳа менежери, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи. 1997-йилда Тарас Шевченко номидаги Киев Миллий университетининг халқаро муносабатлар институтини халқаро муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган. Халқаро муносабатлар бўйича бакалавр даражасини, 1998-йилда эса халқаро муносабатлар бўйича магистр даражасини олган. 1999—2002-йилларда Шарқ-Ғарб институтининг Киев марказида лойиҳа менежери. 2001—2002-йилларда Шарқ-Ғарб институтининг Киев маркази директори вазифасини бажарувчи. 2002—2007-йилларда ББC радиосининг АҚШдаги (Вашингтон) ва Кавказдаги (Тбилиси) Украина хизмати мухбири. 2007—2009-йилларда „Украина халқаро ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси“ („Фонд Открой Украину“) халқаро хайрия ташкилотининг дастурлар бўйича директор ўринбосари. 2009—2011-йилларда „Украина халқаро ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси“ халқаро хайрия ташкилоти („Фонд Открой Украину“) директори бўлиб ишлаган. 2011-йилдан Ялта Европа стратегияси хайрия ташкилотининг директори. „Украина медиа маркази“ жамоат ташкилоти („Украина инқирози медиа маркази“), „Аспен-Украина битирувчилари ассоциацияси“ жамоат бирлашмаси бошқаруви аъзоси; „Иқтисодий тадқиқотлар ва сиёсий маслаҳатлар институти“ нодавлат нотижорат ташкилоти ва „Украина давлат сиёсати институти“ ННТ кузатув кенгашлари аъзоси. „Черноморский регион: сотрудничество и безопасност“ китобининг ҳаммуаллифи.

Оиласи

Эри Арчил Синсадзе, Соломия ва Мелания исмли қизлари бор[1].

Сиёсий фаолияти

ВИИИ чақириқ Олий радага сайловларда (2014) Петро Порошенко блокининг „Солидарност“ партиясидан 61-рақам билан парламентга киради. 2014-йил 27-ноябрдан 2016-йил 14-апрелгача халқ депутати бўлган. Украина Олий радасининг халқаро алоқалар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Украинанинг НАТО Парламент ассамблеясидаги доимий делегацияси раиси бўлган. 2016-йил 14-апрелда Украина Олий радаси Украина Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини тайинлайди, унда Климпуш-Синсадзе бош вазирнинг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари лавозимини эгаллайди. 2016-йил 18-апрелда Украина Вазирлар Маҳкамаси бош вазирнинг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Иванна Климпуш-Синсадзени Украинанинг халқаро муносабатлари ва Европа интеграцияси учун масъул этиб тайинлайди[2]. 2018-йилнинг 1-ноябрида Украинанинг 322 фуқаросига, жумладан Климпуш-Синсадзега нисбатан Россия санксиялари жорий этилади[3]. 2019-йилги навбатдан ташқари парламент сайловларида „Европейская солидарност“ („Европа бирдамлиги“) партиясидан иштирок этган (партиявий рўйхатда 10-ўрин[4]). 2019-йил 29-август куни Украина Олий радаси Гройсман ҳукуматини истеъфога чиқаради ва Иванна Климпуш-Синсадзе эса бош вазир ўринбосари лавозимини тарк этади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Стратеги и бизнесвумен. 100 самых влиятельных женщин“. 2020-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-март.
  2. ↑ постановлениэ КМУ № 296 от 18.04.2016
  3. ↑ „Помідори Фірташа, Ярош і син Порошенка: проти кого Росія запровадила санкції“ (ук). Би-би-си (2018-йил 1-ноябр). 2018-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-ноябр.
  4. ↑ „Европейская солидарность назвала 50 кандидатов из своего списка“. ЛИГА.нет (2019-йил 13-июн). 2019-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.