Ivano-Frankivsk
Ивано-франковск (1962-йил гача Станислав) — Украинадаги шаҳар, Ивано-Франковск вилояти маркази. Карпат тоғларининг этакларида. Темир ва шоссе йўллар тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 227,0 минг киши. Шаҳарга 1962-йил да украин ёзувчиси И. Я. Франко номи берилган. Саноатнинг муҳим тармоқлари: енгил (трикотаж, тикувчилик, бадиий буюмлар и. ч. ф-калари, кўн корхонаси), озиқ-овқат саноати (гўшт, нон, спиртарақ комбинатлари ва б.), ёгочеозлик (мебел ф-каси), металлсозлик (асбобсозлик, автомобил тузатиш, локомотив тузатиш), кимё. 3 олий ўқув юрти, Украина мусиқали драма театри, қўғирчоқ театри, ўлкашунослик, бадиий, Карпат бўйи бадиий музейлари мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан костёл (ХВИИИ аср), арман черкови сақланиб қолган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |