Ivanovo
Иваново (1932-йил гача ИвановоВознесенск) — Россия Федерациясидаги шаҳар (1871-йил дан), Иваново вилояти маркази. Увод дарёси (Клязма ирмоғи) соҳилида. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 472 минг киши (1994). Шаҳар ХИХ асрнинг охиридан Ўрта Осиёнинг арзон пахта хом ашёси асосида тўқимачилик саноатининг йирик марказига айланди. Машинасозлик, енгил, кимё, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. 7 олий ўқув юрти (шу жумладан университет), 3 театр, ўлкашунослик, чит ва бадиий музейлари, филармония бор.[1]
Тарихи
Иваново Россиянинг Олтин ҳалқа сайёҳлик рўйхатига киритилган ва рўйхатга киритилган бошқа шаҳарлардан бу ерда деярли ҳеч қандай диний ёдгорликлар сақланиб қолмагани билан фарқ қилади, чунки шаҳарнинг асосий қисми 1917-йил октябрдаги инқилобдан кейин вайрон қилинган[2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Экскурсия в Иваново“ (2022-йил 18-сентябр). Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |