Ivie Anderson
Ивиэ Андерсон (талаффузи: Айви Андерсон), қизлик қизи Смит (инглизча: Смитҳ; 1905-йил 10-июл, Гилрой, Калифорния, АҚШ – 1949-йил 28-декабр, Лос-Анжелес, Калифорния, АҚШ) – америкалик жаз қўшиқчиси ва актриса.1930-йилларда Ивиэ катта муваффақият қозониб, Дуке Эллингтон гуруҳи билан бирга гастролларга чиққан ва улар билан биргаликда қўшиқлар ёзган. Андерсон соғлиғининг ёмонлашуви туфайли 1942-йилда 37 ёшида қўшиқчилик фаолиятини тугатган ва 7 йил ўтиб, 1949-йилда атиги 44 ёшида вафот этди.
Ивиэ Андерсон | |
|---|---|
| Таваллуди | 10-июл 1905-йил |
| Вафоти |
29-декабр 1949-йил (44 ёшда) Лос-Анжелес, Калифорния, АҚШ |
| Жанрлар | жаз |
| Касби | қўшиқчи |
| Фуқаролиги |
|
Ҳаёти
Андерсон Калифорния штатининг Гилрой шаҳрида туғилган[1]. Онасининг исми номаълум бўлса-да, отасининг сими Жоби Смит бўлган.
1914-йилдан 1918-йилгача 9 ёшдан 13 ёшгача Ивиэ Авлиё Мария монастирида таълим олиб, вокал санъатини ўрганади. Ивиэ Гилрой гимназияси ва ўрта мактабида хор клуби ҳамда хор жамиятига аъзо бўлди. Шунингдек, Андерсон Вашингтондаги Нанниэ Бурроугҳс институтида Сараҳ Ритт билан бирга вокалдан дарс олади.
Андерсоннинг ҳаётидаги воқеаларнинг аниқ саналари номаълум бўлса-да, Ивиэ Марк Нил билан турмуш қурганидан кейин Лос-Анжелесда „Ивй’с Чиcкен Шаcк“ ресторанини очган, бироқ 1948-йилда улар ажрашишгач, уни сотиб юборган. Андерсон 1949-йилда иккинчи бор Уолтер Коллинсга турмушга чиққан, аммо фарзанд кўришмаган. Андерсон 1930-йилдан 1945-йилгача Лос-Анжелес шаҳридаги 724 Э 52-кўчада истиқомат қилган. Бу манзил ҳозирда 52-тарихий ҳудуднинг бир қисмини ташкил этади[1].
1949-йилда узоқ йиллар давом этган астма касаллигидан сўнг, Андерсон Лос-Анжелес шаҳрида вафот этди. Унинг некрологида вафот этган санаси 1949-йил 27-декабрда кўрсатилган бўлса-да, кейинги манбалар унинг вафот этган санасини 1949-йил 28-декабр деб кўрсатишмоқда. Андерсон Ангелус-Роседале қабристонига дафн этилган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Cоок, Ричард. Ричард Cоок'с Жазз Энcйcлопедиа. Лондон: Пенгуин Боокс, 2005 — 14-бет. ИСБН 0-141-00646-3.
- ↑ „Ивй Андерсон (1904–1949)“ (эн). Финд А Граве. 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-март.