Иволга — ҳунларга мансуб шаҳар харобаси (милоддан аввалги 3—И асрлар). УланУдедан 16 км жануби-ғарбда жойлашган. Дастлаб Г. П.Сосновский (1928), сўнгра В.П.Шилов ва А.В.Давидова (1949—50), Бурятия комплекс институти экснедицияси (раҳбарн А.В.Давидова, 1955—62) тадқиқ этган. Умумий майдони 7,5 га, атрофи қалин тупроқ тепалар (4 та тепа) ва 3 та ханлақ билан ўраб олинган. Шаҳар харобасининг бутун ҳудуди зич турар жой ва хўжалик бинолари б-п банд. 52 та ярим ертўла типидаги турар жой очилган, уларнинг девори хом гиштдан терилгап ва ички томондан тик қнлиб ёғоч ходалар билан мустаҳкамлангап. Томи 2 томонга ни-шаб қилиб, синч ва шохшаббалардан қурилган, усти лўмбоз билан ёпилган. Уйларнинг ички тузилиши бир хилла. Биполарнинг ўргача хопаси 4х6 м. Катта хопа (12х 14 м) ҳокимга тегишли бўлса ксрак. Уйлар оралиғида хўжалик биполари жойлашгап. Уйлар ва унинг агрофидан дон, гариқ, арпа, буғдой тўлдирилган ўралар тоиилган. Дшқоичилик қуролларидан омоч тишлари, белкурак учлари, ўроклар, суякдан ишлапган сўқалар ва тош ўгирлар, кўплаб ҳайвон суяклари чиққан. Бу топилмалар И. аҳолиси дшқопчилик ва чорвачилик билан манпул бўлга-нилан далолат беради. И.дарё қирғо-гида жойлашгапи учун аҳоли балиқчилик билан ҳам шуғулланган. И. ҳунармандчилик маркази бўлган; темир эри-тиш, темир ва жез буюмлар ясаш, ишлаб чиқариш. кулолчилик, чарм-тери, тўқимачилик тараққий этган. И.милоддан аввалги 2—И асргача мавжуд бўлган, сўнгра Ҳунлар давлати таназзулга учраган даврда қўшни қабилалар ҳужуми натижасида вайрон бўлган.

И. ҳунларга мансуб ҳар тарафлама тўлиқ ўрганилган ягона ёдгорлик ҳисобланади.

Адабиёт

  • Дрсвпяи Сибир (Путеиодицл по |шс-тавке), Л., 1976.