Ivonka Survilla
Ивонка Сурвилла (беларусча: Івонка Сурвілла; 1936-йил 11-апрелда туғилган), туғилган пайтидаги исми Иwонка Сзйманиэc, муҳожирликдаги Беларус Демократик Республикаси Радасининг президенти.
| Ивонка Сурвилла | |
|---|---|
Івонка Сурвілла | |
|
Сурвилла, 2016-йи | |
| Беларус Демократик Республикаси (БДР) Радасининг муҳожирликдаги президенти | |
|
Мансаб даври 1997-йил 30-август | |
| Ўтмишдоши | Жазеп Саžйč |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
Івонка Шыманец / Иwонка Сзйманиэc 1936-йил 11-апрел Стоłпcе, Иккинчи Полша Республикаси, (ҳозирги Стоwбцй, Беларус) |
| Турмуш ўртоғи | Жанка Сурвилла |
| Болалари | Ҳанна-Прадслава Сурвилла, Мариа Паула Сурвилла |
| Истиқомат жой(лар)и | Оттава, Онтарио, Канада |
| Алма матер | Париж университети |
| Мукофотлари |
|
| Вебсайти | радабнр.орг |
Ёшлик йиллари
Ивонка Сурвилла (асл исми Иwонка Сзйманиэc) ўша пайтда Иккинчи Полша Республикасининг (Ғарбий Беларус) ҳудуди ҳисобланган Стоwбцй шаҳрида муҳандис Уладзимиэр Šйманиэc ва Эвелина Šйманиэc (қизлик фамилияси Паšкиэвиč) оиласида дунёга келган.
1940-йилда Совет Иттифоқи Ғарбий Беларусни аннексия қилганидан сўнг, Уладзимиэр Šйманиэc советлар томонидан ҳибсга олиниб, Гулагда беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бироқ Германиянинг СССРга бостириб кириши натижасида қочишга муваффақ бўлган[1].
1944-йилда Иккинчи жаҳон уруши даврида Сурвилланинг оиласи минглаб бошқа қочқинлар қатори Шарқий Пруссия орқали Ғарбга қочди ва Данияга етиб борди. У ерда улар бир неча йил давомида қочқинлар лагерида яшашга мажбур бўлди. Сафар давомида Ивонканинг синглиси вафот этган[2].
1948-йилда Ивонканинг оиласи Франсияга кўчиб ўтди ва Париж шаҳрига жойлашди. Šйманиэcлар оиласи маҳаллий беларус диаспораси ҳаётида иштирок этган. Ивонка Сурвилла аввал Париждаги Беаух-Арц санъат мактабида таҳсил олган, сўнгра Сорбонна университетининг гуманитар фанлар факултетини тамомлаган.
1959-йилда Ивонка Šйманиэc беларуслик иқтисодчи, фаол жамият арбоби ва радио бошловчиси Янка Сурвиллага турмушга чиққан. Улар биргаликда Испаниянинг Мадрид шаҳрига кўчиб ўтишган ва у ерда Франко режими томонидан қўллаб-қувватланган беларус тилидаги радио дастурини олиб боришган[3].
Шахсий ҳаёти
Ивонка Сурвилланинг икки нафар қизи бор. Унинг қизларидан бири Мариа Паула Сурвилла (1964–2020) Аёва штати Wаверлй шаҳридаги Wартбург коллежида этномусиқашунослик профессори бўлган[4]. Ивонканинг турмуш ўртоғи Янка Сурвилла 1997-йилда Оттавада вафот этган.
Сурвилла рассом сифатида 30 дан ортиқ кўргазмаларда иштирок этган[5].
Манбалар
- ↑ Тҳе Роад фром Стоупcй то Cопенҳаген то Парис то Мадрид то Оттаwа то Миэнск – Тҳе Мемоирс оф Ивонка Сурвилла (ин Беларусиан)
- ↑ Тҳе Роад фром Стоупcй то Cопенҳаген то Парис то Мадрид то Оттаwа то Миэнск – Тҳе Мемоирс оф Ивонка Сурвилла (ин Беларусиан)
- ↑ Тҳе Роад фром Стоупcй то Cопенҳаген то Парис то Мадрид то Оттаwа то Миэнск – Тҳе Мемоирс оф Ивонка Сурвилла (ин Беларусиан)
- ↑ „Радыё СВАБОДА / Беларускае замежжа.“. арчиве.свабода.орг. Қаралди: 2023-йил 27-март.
- ↑ „Радыё СВАБОДА / Беларускае замежжа.“. арчиве.свабода.орг. Қаралди: 2023-йил 27-март.
Ҳаволалар
Викиомборда „Ивонка Сурвилла“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
- Беларус Демократик Республикаси Радасининг расмий веб-сайти
- Ивонка Сурвилла саволларга жавоб беради (беларусча)