Ixneumonidlar
Ихнеумонидлар (Ичнеумонидаэ) — пардақанотлилар туркумига мансуб паразит ҳашаротлар оиласи. Танасининг уз. 10—25 мм; кўпинча, ипсимон мўйлови узун. Қанотлари 2 жуфт, баъзан улар қисқарган бўлади, қаноцизлари ҳам учрайди (айниқса, урғочиларида). И. личинкаси ҳашарот ва ўргимчакларнинг тухумида, личинкаси ва ғумбакларида паразитлик қилади. Вояга етган И. гул чанги ва нектари, битлар ҳамда коксидлар чиқарган суюқ ширасимон модда билан озиқланади. Баъзи турларининг урғочилари тухум қўйиш учун найза санчганда ажралган хўжайин ге-молимфасини ичади, баъзи хрлларда фақат овқатланиш учун найза санчади. Ўрта Осиё минтақаларида И. қамма жойда кенг тарқалган. Пахта зараркунандалари сонини тартибга солишда кузги тунлам қуртида паразитлик қилувчи ўроқсимон банхус (Банчус фалcаториус Ф.) ва шиддатли амблителес (Амблйтелес вадаториус Ҳе) каби турларининг аҳамияти катта. Булардан ташқари, менискус (Менисcус агнатус Грав.) ва диадегма (Диадегма cрассиcорнис Грав.) кулранг дон тунламининг кичик ёшдаги куртларида, шу зараркунанданинг тупроқдаги катта ёшли қуртларида эса панискус (Панисcус граcилипес Тҳом.) ва амблителес (Амблйтелес cастигатор), нитобия (Нйтобиа фенестралис Ҳолмгр.) эса карам куяси қуртларида, қуролланган амбли-телес (А.арматориус Форст.) карам тунлами, кузги тунлам ва б. тунлам қуртларида паразитлик қилади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |