Ixshid
Ихшид — 1) Сўғд ва Фарғона подшолари унвони берилган.(ВИИ—ВИИИ асрлар). Илк ўрта асрларда Мовароуннаҳр 15 дан ортиқ майда ҳокимликларга бўлиниб кетган эди. Улар турли номда юритилган. Бухоро воҳасида — бухорхудотлар ва вардонхудотлар, Миёнколда — дабусшоҳлар, Уструшонада — афшинлар, Чоч ва Илокда — будун ва тудун ва бошқалар. Улар маҳаллий туркий қабилаларнинг турли сулолаларига мансуб бўлган. Бу давлатчалар орасида Суғд Ихшидлари энг қудратли саналган. Уларнинг пойтахти Самарқанд шаҳри бўлган. Ихшид атрофига шахсий қуролли лашкарлар — чокарлари бўлган бадавлат деҳқонлар тўпланган эди. Суғд Ихшиди Зарафшон ва Қашқадарё водийларида жойлашган Самарқанд, Иштихон, Маймурғ, Кушония, Вардона, Бухоро, Кеш ва Нахшаб мулкларини бир иттифоққа бирлаштирган. Самарқанд Ихшиди саройида аждодлар руҳига атаб қурбонлик қилиш учун махсус ибодатхона бино қилинган. Самарқанд Ихшидлари яқин-олис давлатлар билан элчилик алоқалари олиб борганлари маълум. Масалан, Афросиёб деворий расмларипз. Суш Ихшиди Вархуманнинг Чағони-ён, Чоч ва Хитойдан келган элчиларни қабул қилиш маросими тасвирланган. Араб истилочиларига қарши курашда Суғд Ихшиди Тархун катта жонбозлик кўрсатган. ВИИИ аср бошида (712-йил) Самарқандни араблар босиб олгач, Суғд Ихшидлари пойтахтни Иштихонга кўчирганлар. Мовароуннаҳр Араб халифалиги таркибига киритилгач, Ихшид унвони бекор қилинган; 2) Сурия ва Мисрда ҳукмронлик қилган ярим мустақил туркий сулола (935—969) вакиллари унвони (яна қаранг: Ихшидийлар)[1].
Манбалар
Адабиётлар
Ахунбабаев Х. Г. Новые находки согдийских монет из раскопок 1982—1984 гг. в центральной части городища Афрасиаб // История материальной культуры Узбекистана. Выпуск 22. Т.—1988
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |