Ixshidiylar
Ихшидийлар — Сурия ва Мисрда ҳукмронлик қилган ярим мустақил туркий сулола (935—969). Асосчиси — Фарғона ихшидларн наслидан Муҳаммад Ихшид ибн Туғж (Тағаж) (882-946). Бобоси — Жофф (?—861) Фарғона амирларидан бўлиб, халифа Муътасим (833—842) ёлланма қўшинида хизмат қилган. Отаси Туғж эса тулунийларагм Хуморавайҳ даври (884—895)да Дамашқ ва Тивериада (Ўрта денгизнинг шар-қий соҳилидаги вилоят) ноиби бўлган. Муқаммад аввал халифа Муқтадир (908—932)нинг Рамла ва Дамашкдаги, сўнг халифа Розий Биллоҳ (934— 940)нинг Миср, Сурия ва Месопота-миядаги ноиби даражасига кўтарилган (935—941). 938 йил у „ихшид“ унвонини қабул қилган. 942 йил Макка ва Малина ҳам унинг тасарруфига ўтказилган. Миср ва Сурия фотимийлар томонидан ишғол этилгач, И. ҳукмронлиги барҳам топган (969).
Сулола вакиллари: Муҳаммад Ихшид ибн Туғж (935—946), Абулқосим Унгур ибн Ихшид (946—960), Абу-лҳасан Али ибн Ихшид (960—966), Абулмиск Кофур (966—968), Абулфа-ворис Аҳмад ибн Али (968—969). [1]
Манбалар
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |