Ixtioftirioz
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Ихтиофтириоз – аквариум ва Чучук сув балиқларининг деярли барча турида учрайдиган ўта хавфли касаллик бўлиб, Опҳрёгленидаэ оиласи, Тетрачименидас Ичтҳёпҳтҳириус туркумига кирувчи инфузориялар томонидан чақирилади. Денгиз балиқларида шунга ўхшаш касалликни Cрйптоcарион туркумига мансуб ихтиофтириус деб аталувчи инфузориялар чақиради. Ихтиофтириоз кўпроқ ер шарининг иссиқ ҳудудларида тарқалган. Ихтиофтириоз Шарқий ва Ғарбий Европа, Канада, Америка, Россия балиқчилик хўжаликларида тез-тез учрамоқда. Касаллик, шунингдек, Украина, Белоруссия, Қозоғистон, Марказий Осиё республикаларида ва Кавказортида қайд этилган. Оғир касалликлар сингари бу ҳам зич жойлашган балиқли сув ҳавзаларида учрайди. Кўп миқдорда ёш ва вояга етган балиқларнинг нобуд бўлиши туфайли катта иқтисодий зарар етказади. Қўзғатувчи бўлиб битта тур Ичтҳёпҳтҳириус мултипҳилиис Ф. (1876) ҳисобланади. Бу касаллик қўзғатувчиси шарсимон инфузория. Бу инфузориянинг танаси ташки томонидан кўп сонли киприклар билан қопланган. Юмалоқ инфузориялар балиқ танасида, терисида, жабрасида, кўз шох пардасида кенг тарқалади. Асосан карпсимонларда кенг тарқалиб, катта иқтисодий зарар етказади. Балиқ териси ва жабрасида жойлашган инфузория оқ шишлар ҳосил қилади. Шишларнинг диаметри 1 мм ни ташкил қилади. Шишлар тўлиқ етилгандан сўнг ёрилади, сўнгра паразит сув тубига тушиб систага ўралади. Ҳар бир систадаги инфузория ривожланади, бўлиниш йўли билан кўпаяди. Ҳар бир систада 200 гача дайди ҳужайралар ҳосил бўлади. Дайди ёш инфузориялар систадан чиқиб, сувда сузадилар ва сув бўйлаб тарқаладилар. Ташқи муҳитда дайдиб юрувчи инфузориялар 55 соат давомида ҳаёт кечириши мумкин. Балиқга дуч келиши билан уларнинг терисига ёпишиб олади ва янги ҳаёт сиклини бошлайди ва паразитлар геометрик прогресс орқали кўпаяди. Бу паразит учун сиклли кўпайиш хос бўлиб, кўпайиш жараёнида унинг морфологияси хам ўзгаради. Балиқларда вояга этган паразит даври – трофонта паразитлик қилади. Торфонтанинг танаси деярли юмалоқ ёки тухумсимон. Олд тарафида унча катта бўлмаган оғиз бўшлиғи ва ҳалқуми бор. Бутун тана юзаси меридионал жойлашган киприкчалар билан қопланган, улар оғиз тешигида бирлашишади. Танасининг ўртасида йўғон колбасимон макронуклеос жойлашган, унинг ўйилган қисмида эса кўзга ташланмайдиган микронуклеос жойлашган. Ситоплазмада битта қисқарувчи вакуоласи бор.