Ихтиозаврлар (Ичтҳёсаурта), балиқ калтакесаклар — қирилиб битган денгиз калтакесаклари. Америка, Австралия, Евросиёда скелет қолдиқлари топилган, ўрта триасдан бўр давригача яшаган. Судралиб юрувчилар орасида сувда яшашга энг яхши мослашган ҳайвонлар ҳисобланади. Келиб чиқиши ва филогенияси яхши ўрганилмаган. Котилозаврлардан келиб чиққанлиги тахмин қилинади. Танасининг шакли делфинга ўхшаш, уз. 15 м гача, тумшуги узун, тишлари конуссимон бир катор жойлашган. Эшкак оёклари, панжалари ёки бармоклари жуда кенгайган. Йиртқич баликлар ва моллюс-калар билан озиқланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил