Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович (ўзб. — Абдуллаэв Ихтиёр Бахтиёрович; 1966-йил 22-май, Фарғона вилояти Учкўприк тумани) — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси (2018-2019), Бош прокурори (2015-2018), Олий Мажлис Сенатининг аъзоси (2010-2015), Ўзбекистон Президентининг кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси (2009-2015), Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бўйича давлат маслаҳатчиси (2006-2009) лавозомларида ишлаган.

Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович
Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович
 Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси
Мансаб даври
31-январ 2018-йилдан – 11-феврал 2019-йилгача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Рустам Иноятов
Вориси Абдусалом Азизов
 Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
Мансаб даври
21-апрел 2015-йилдан – 31-январ 2018-йилгача
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Рашид Қодиров
Вориси Отабек Муродов
 Ўзбекистон Республикаси президентининг кадрлар сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси
Мансаб даври
2009-йилдан – 2015-йилгача
Ўтмишдоши Равшанбек Шамсиев
Вориси Даврон Назармуҳамедов
 Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси
Мансаб даври
2006-йилдан – 2009-йилгача
Ўтмишдоши Аҳмаджон Саидалиев
Вориси Муиджон Тоҳирий
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1966-йил 22-май (1966-05-22) (60 ёш)
Учкўприк тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР
Фуқаролиги Ўзбекистон
Хизмат йиллари 1988-2019
Унвони 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси (2014-2018)
Генерал-лейтенант (2018-2019)

Биографияси

1966-йил 22-майда Фарғона вилояти Учкўприк тумани Тўқайтепа қишлоғида туғилган.

Та'лим

Маълумоти бўйича ҳуқуқшунос. 1990-йилда Перм давлат университетининг юридик факултетини битирган.

Меҳнат фаолияти

1988—1990-йиллар Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди суд ижрочиси. 1990—1993-йиллар Фарғона вилояти адлия бошқармасида маслаҳатчи, бош маслаҳатчи, 1993—1995-йилларда Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди раиси вазифасини бажарувчи, 1995—1997-йилларда Фарғона вилояти суди раиси, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, 1997—2000-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг фуқаролик ва амнистия масалалари бўйича референти, 2000—2001-йилларда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди раиси, 2001—2002-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, 2002—2006-йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2006—2009-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси, 2007—2009-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори, 2009—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси[1] лавозимларида фаолият юритган. 2015-йилдан 2018-йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори. 2018-йил 31-январдан 2019-йил 11-февралгача — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси. 2010-2015-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси[2][3][4].

Исте'фоси ва қамалиши

2019-йил 11-февралда саломатлиги ёмонлашгани туфайли истеъфога чиқарилган. 12-феврал куни мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш каби жиноятларини содир этганликда айбланиб, ҳибсга олинган[5]. 27-сентабр куни у тузган жиноий уюшма аъзолари устидан суд жараёни якунига етди ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан ҳукм эълон қилинди. Ихтиёр Абдуллаэв жиноий уюшма ташкил этиб, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, уюшган гуруҳ ва жиноий уюшма манфаатларини кўзлаб, жуда кўп миқдорда пора олиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш, товламачилик, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ва шу каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, жиноятлар мажмуи тариқасида 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган[6] 2020-йил 25-февралда мазкур жазо муддати яна 1 йилга узайтирилди[7].

Қамоқдаги ҳаёти

Ихтиёр Абдуллаев ўзига берилган жазо муддатини Тошкент вилояти Загиота туманидаги 22-сонли жазони ижро этиш муассасасида ўтамоқда[8]. Қамоқда И. Абдуллаев чинни сехида идишларга нақш солиш билан шуғулланади[8].

«Собиқ бош прокурорга унинг отаси ва ўғли бир қанча ОАВ орқали жамоатчилик ва президентга мурожаат қилгани, унга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ва ҳозирда уни яқинлари билан кўриштиришмаётгани, изоляцияда сақланаётгани ҳақида баёнотлар беришаётганини айтдим. У киши «ҳаммаси яхши бўлади, бу гаплар президентимизга етиб борса, адолат қиладилар»дан нарига ўтмади. Та’кидлаш керакки, икки собиқ бош прокурор ҳам ўта эҳтиёткорлик билан муомалада бўлди. Тўғрироғи, комиссияларнинг нималиги, қаергача бора олишини ўтмишдаги фаолияти орқали яхши биладиган бу мулозимлар вазиятни мураккаблаштириб ўтиришмади. Ҳар ҳолда менга шундай туюлди»

Ихтиёр Абдуллаевнинг оила а'золари унинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли хиёнат қилмаганлиги ҳақида президентга хат ёзганлигини ма'лум қилишган[10].

Оиласи

Отаси, Абдуллаев Бахтиёр Абдуллаевич — Сирдарё вилояти Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлган. Айни пайтда нафақада.

Қудаси, Эшонхўжаев Алишер Азизхўжаевич — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган, 2018-йил декабрда ҳибсга олинган. 17 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган[11].

Қудаси, Деҳқонов Баҳодир Акбаралиевич — Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019-йил февралда ҳибсга олинган[12]. Пора олиш ва бир қанча жиноятларда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган[11].

Ўғли, Абдуллаев Даврон Ихтиёрович — Тошкент шаҳар давлат хавфсизлик бошқармаси коррупсияга қарши кураш бўлимининг катта терговчиси бўлган.

Ўғли, Абдуллаев Азиз Ихтиёрович, Бектемир тумани прокурори бўлган.

Манбалар

  1. ↑ Биографияси, 2018-02-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-04-22
  2. ↑ Олий Мажлис Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида, 2015-04-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-04-22
  3. ↑ Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси И.Б. Абдуллаэв тўғрисида, 2020-02-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-07-04
  4. ↑ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Б. Абдуллаевнинг ваколатини муддатидан аввал тугатиш тўғрисида, 2019-08-30да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-08-30
  5. ↑ Конес Ихтиандра. На заболевшего экс-главу СГБ Узбекистана Абдуллаэва откито уголовноэ дело | ЦентрАзия
  6. ↑ „Ихтиёр Абдуллаевга ҳукм ўқилди“.
  7. ↑ „Отабек Муродовга суд ҳукми эълон қилинди“. Кун.уз.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Қамоқдаги Рашид Қодиров тикув сехида, Ихтиёр Абдуллаев эса чинни сехида ишлаётгани ма’лум бўлди“ (2022-йил 5-июн). Қаралди: 19-август 2022-йил.
  9. ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2021/05/06/қамоқдаги-рашид-қодиров-мато-сехида-ихтиёр-абдуллаев-эса-чинни-сехида-ишлаётгани-малум-болди?қ=%2Фнеwс%2Ф2021%2Ф05%2Ф06%2Фқамоқдаги-рашид-қодиров-мато-сехида-ихтиёр-абдуллаев-эса-чинни-сехида-ишлаётгани-малум-болди
  10. ↑ „«Сизга хиёнат қилмадим» - Ихтиёр Абдуллаев президентга ёзган хат, қийноқлар ва оқ банан коробкаси даъволари ДХХ О'збекистон (видео)“ (2021-йил 3-апрел). Қаралди: 19-август 2022-йил.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Ихтиёр Абдуллаев иши: ДХХ раисининг собиқ ўринбосари 16 йилга, собиқ маслаҳатчи 17 йилга қамалди“.
  12. ↑ „Зампредседателя Верховного суда задержан“. газета.уз.