Iya Ninidze
| Ия Нинидзе | |
|---|---|
| Таваллуди |
Ия Нинидзе 1960-йил 8-сентябр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | актриса |
Ия Борисовна Нинидзе (грузинча: ია ბორისის ასული ნინიძე, 1960-йил 8-сентябрда туғилган) – грузиялик актриса. Нинидзе ўн уч ёшида мусиқий филмда рол ижро этган. Нинидзени „Грузиянинг Аудрей Ҳепбурни“ деб аташган, актриса кино ва телевидениеда фаолият юритган. Филмларидан бирида Иосиф Сталинни сатирик тарзда тасвирлашгани учун совет сензурачилари томонидан филм 3 йил тақиқда бўлган.
Ҳаёти
Ия Борисовна Нинидзе 1960-йилда Грузия пойтахти Тбилисида туғилган. Унинг отаси телевидение режиссёри, онаси эса рус тили ўқитувчиси бўлган[1]. Нинидзе ёшлигиданоқ Тбилиси хореография мактабида балетни ўрганишни бошлаган ва у ерда унинг актрисалик истеъдодини пайқаб қолишган. Нинидзе ўн уч ёшида Георгий Шенгелаянинг машҳур „Мелодии Верийского квартала“ грузин мусиқий филмида рол ижро этган[2]. Нинидзе у ерда балет мактабига боришни орзу қилган қиз ролини ижро этган[1].
Шунда сўнг актрисани „Грузиянинг Аудрей Ҳепбурни“ деб аташа бошлашган. Унинг машур роллари орасида 1968-йилда суратга олинган „Не горюй!“ ва 1975-йилда суратга олинган „Первая ласточка“ филмларидаги роллари ҳам бор[3]. 1987-йилда суратга олинган „Монаниэба“ филмида бош қаҳрамоннинг рафиқаси ролини ўйнаган[2][1]. Филм 1984-йилда суратга олинган, аммо совет сензурачилари филмни намойиш қилишга рози бўлгунча уч йил керак бўлган. Филм Сталиннинг ҳаёти ва жиноятлари ҳақидаги сатирадир[4].
Телевидиниеда Нинидзе „Простиэ истини“ ва „Небесниэ ласточки“ икки қисмли комедияли телерсериалларда рол ўйнаган. Машҳур „Небесниэ ласточки“ телефилмида Нинидзе актриса бўлишни истаган мактаб ўқувчиси ролини ўйнайди[5]. Кейинроқ эса Нинидзе театр рол ўйнаш учун Москвага кўчиб ўтади[1].
2012-йилда Нинидзе „Гаигимет“ филмида рол ўйнади, бу филм Русудан Чкониа томонидан суратга олинган кичик бюджетли филм бўлиб, ўша йил Осcар киномукофоти маросимида Грузиянинг энг яхши чет тилидаги филми сифатида тақдим этилган[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Ия Нинидзе - Биография - Актеры советского и российского кино - Биография Ии Нинидзе“. русаcторс.ру. Қаралди: 2024-йил 5-март.
- ↑ 2,0 2,1 „Доллар ВС Лари“ (ка). ГеоргианЖоурнал (2020-йил 1-октябр). Қаралди: 2024-йил 5-март.
- ↑ „Фирст Сwаллоw ат Cинé Лумиèре“ (эн-ГБ). Институт Франçаис · Рояуме-Уни. 2024-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-март.
- ↑ Брадшаw, Петер. „Репентанcе ревиэw – дреамлике сатире фром Совиэт Георгиа брингс лифе то Сталинист гҳосц“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2024-йил 8-феврал). Қаралди: 2024-йил 5-март.
- ↑ Беёнд. „10 Совиэт мусиcал филмс тҳе wҳоле cоунтрй санг алонг то (ВИДЕО)“ (эн-УС). Руссиа Беёнд (2023-йил 9-сентябр). Қаралди: 2024-йил 5-март.
- ↑ Ҳолдсwортҳ. „Георгиа ‘Смилинг’ фор Осcар“ (эн-УС). Вариэтй (2012-йил 25-сентябр). Қаралди: 2024-йил 5-март.