Иерихон — Ўлик денгизнинг шим.-ғарбида, Иордан дарёси водийсида жойлашган шаҳар. Мил. ав. 7—2минг йилликда Фаластиндаги қад. манзилгоҳ. Неолит ва жез даврига оид манзилгоҳ қолдиқлари, мустаҳкам қўш девори бўлган шаҳар ҳаробаси (мил. ав. ХВИИИ—ХВИ асрлар), мақбаралар очилган. Мил. ав. 2минг йилликнинг охирларида яҳудий қабилалар томонидан вайрон қилинган. Библия ривоятига кўра, И.нинг деворлари душман карнайлари садосидан ("иерихон карнайлари") қулаб тушган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил