Iyezuitlar
Иезуитлар (лотинча „Соcиэтас Жесу“ – „Исо жамияти“) – католиклар монахлик ордени аъзолари. Бу жамиятни 1534-йилда майда испан дворяни Игнатий Лоёла Парижда тузган ва 1540-йил папа Павел ИИИ томонидан тасдиқланган. У ўз олдига католицизмни ҳимоя қилиш ва ёйиш, папалик ҳокимятини мустаҳкамлаш вазифасини қўйди. Контрреформациянинг асосий қуроли бўлиб қолди. Фақат Европа давлатларида эмас, Ҳиндистон, Япония, Хитой, Филиппинда ҳам тарқалди. 1610—1768-йилларда Парагвайда „Иезуит давлати“ мавжуд бўлди.
Иезуитлар орденнинг асосий тамойиллари: катъий марказлашиш, мавқеига қараб кичикларнинг катталарга сўзсиз бўйсуниши, орден бошлиғининг мутлақ нуфузи. Ҳар қандай жиноятни, агар у худо йўлида қилинган бўлса, оқлайди. ХХ асрда клерикализмнинг етакчи гуруҳига айланди[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Иезуитлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (И-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |