Iyjob
Ийжоб (араб. лозим қилиш, вожиб қилиш, мажбуриятни юклаш) - ислом иқтисодиётида савдонинг рукнларидан бири ҳисобланади. Савдо муносабатларида сотувчи томонидан содир бўладиган сўз, ҳолат, иш. Сотувчининг “бу маҳсулотни бунча пулга сотдим” дейиши ёки шунинг ўрнига ўтадиган ишнинг содир бўлиши И.га мисол бўлади. Ба’зан эса И. харидор томонидан ҳам бўлиши мумкин. Мас., харидор сотувчига “бу молни менга бунча пулга сотгин” дейиши каби ҳолатда юз беради. Шунга кўра, ҳанафий олимлар И.нинг та’рифини “Савдога киришувчи томонларнинг биридан аввал содир бўлган иш” деб айтадилар. Ад.: Абдураҳмон ал- Жазийрий, Ал-фиқҳу алал мазаҳибил арба’а. - 496[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 217.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |