Иймон китоби – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб, ислом динини англашга қаратилган, энг яхши китоблардан биридир[1].

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақида

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари 1952-йил 15-апрелда Андижон вилоятининг Асака туманида туғилган. 18 ёшларида Бухородаги Мир араб мадрасасига ўқишга киради ва кейинчалик Тошкент ислом институтида таҳсил олади. 1975-йил ўқишни тамомлаб Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси халқаро алоқалар бўлими ходими ва Тошкент ислом институти ўқитувчиси бўлган. 1986—1989-йилларда Тошкент ислом институти ректори. 1989—1993-йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Олий Совет депутати. 1993—2001-йилларда Ливиядаги Ислом университети ўқитувчиси. 2001—2015-йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши аъзоси. 2015-йил 10-март куни юрак инфарктидан вафот этди.

Китоб ҳақида

Ушбу китоб 1991-йил илк бор нашрдан чиққан бо'либ, китобхонлар томонидан қизг'ин кутиб олинган. Бунга сабаб о'ша даврда юртимизда ислом динига қарши ҳаракатлар та'сирида ко'плаб инсонларнинг ислом ҳақида то'г'ри тушунчага эга бо'лмагани ва ислом ҳақида билим олишга бо'лган иштиёқдир. Иймон китобига ҳозирги кунда ҳам ко'плаб таклиф ва эҳтиёж бо'лганлиги сабабли 2021-йил яна қайта нашрдан чиқарилди.

Ушбу китобда ислом динига қарши отилган бо'хтонларга диний, илмий ва дунёвий томондан го'зал жавоблар, Ягона Аллоҳга э'тиқод қилишга оид г'арб олимларининг фикрлари, исломдаги аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги то'грисидаги ма'лумотлар, фаришталарга, қиёмат кунига ва пайг'амбарларга иймон келтириш ва бошқа ко'плаб масалалар ҳақида ма'лумотлар келтирилиб о'тилган.

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://ҳилолнашр.уз/иймон

ҳттпс://ҳилолнашр.уз/иймон