Измир (Туркия туркчасида İзмир) – Туркиянинг ғарбидаги шаҳар, йирик порт. Измир элининг маъмурий маркази. Эгей денгизининг Измир қўлтиғи соҳилида. Аҳолиси 2,018 млн. киши (1995). Измир мил. ав. 2минг йилликда бунёд этилган ва Смирна (юнонча Смирне) деб аталган. ХВ асрдан Усмонли турклар салтанати таркибида. ХВИИИ аср охиридан Измир Туркиянинг иқтисодий ва маданий марказларидан бири. 1919-йил 15-майда шаҳарни Греция аскарлари оккупация қилди; 1922-йил 9-сентябрда озод қилинди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин И. порти ҳарбий денгиз база-сига айлантирилди. Измир Туркиянинг экспорт бўйича би-ринчи, импорт бўйича (Истанбулдан кейин) 2-ўриндаги порти. Темир йўл ва шоссе йўллар тугу-ни. Халқаро аҳами-ятга эга аэропорт бор. Муҳим қишлоқ хўжалиги раёнининг (тамаки, пахта, узум, зайтун, дон етиштирилади) саноат ва савдо маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат, тамаки, семент, ойна-керамика, ёғочсозлик, машинасозлик, кемасозлик ва бошқа корхоналари бор. Измир атрофидан лигнит, симоб, асбест қазиб чиқарилади. Шаҳарда ҳар йили халқаро ярмарка ўтказилади. Университет, иқтисодиёт ва савдо академияси, консерватория, археология музейи бор. Қад. биноларнинг қолдиклари (мақбаралар, театр, стадион ва бошқалар) сакданган. ИЗО… (юнонча исос – бир хил, тенг) – қўшма сўз бўлаги бўлиб, ўзи қўшилган сўзга тенглик ёки тури, вазифаси жиҳатидан ўхшашлик маъноси ифодасини беради (мас, изомерия, изотоплар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил