Izobutilen
Изобутилен, СН2=С(СН3)2 -тўйинмаган углеводород, рангсиз газ. Қайнаш температураси — 6,9°; суюқланиш температураси — 140,35°; суюқ И.нинг зичлиги 594 кг/м3 (20°). Сувда ёмон, спирт ва эфирда яхши эрийди. Олефинларнинг барча хоссаларини намоён қилади. Водород, галогенлар, галогенводородлар билан кимёвий реаксияга киришади. Катализаторлар (мас, Аг2О) иштирокида ҳаво кислороди таъсирида оксидланиб, эпоксидлар, КМпО4нинг ишқорий эритмаси иштирокида гликоллар, НЙУ4, (СН3СОО)4Р ва б. оксидловчилар таъсирида парчаланиб карбонил бирикмалар ҳосил қилади. Суюқ нефт маҳсулотлари ва газлари крекинги ва пиролизияа оралиқ маҳсулот сифатида ҳосил бўлади. Тоза И. изобутанни каталитик дегидрогенлаш йўли билан олинади. Изооктан, изопрен ва б. техник маҳсулотлар олиш учун ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |