Izopren
Изопрен (2-метилбутадиен-1,3), CҲ2=C(CҲ3)-CҲ=CҲ2 — тўйинмаган углеводород, рангсиз суюқлик. Молар массаси 68,11, қайнаш температураси 34,07°, суюқланиш температураси — 146°, спирт ва эфирда эрийди. Ўз-ўзидан алангаланади (400° да). Изопрен тўйинмаган углеводородларга хос реаксияларга киришади, осон гидрогенланади, металлорганик бирикмалар ҳосил қилади. Бирикиш ва полимерланиш изопреннинг ўзига хос реаксияларидан ҳисобланади. Саноатда изобутиленга формалдегид таъсир эттириш, изопентанни гидрогенлаш, суюқ нефт маҳсулотларини пиролиз қилиш усуллари билан олинади. Синтетик каучук, термоэластопластлар, хушбўй ва доривор моддалар ишлаб чиқарилишида қўлланади.[1]
Манбалар
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |