Izotoplar
Изотоплар (изо юнонча бир деган ма'нони топос — жой, ўрин) — битта кимёвий элементнинг тартиб рақамларига тенг, атом массаси ҳар хил бўлган атом турларининг атом ядросидаги протонлар сонига тенг , нейтронлар сони эса ҳар хил (атом қобиғидаги электронлар сони ҳам тенг) бўлганлиги сабабли уларнинг физик ва кимёвий хоссалари деярли бир хил бўлади. Элементнинг И. и ядро зарядига, атом ядросидаги нейтронлар сонига, бинобарин, атом массасига қараб бир-биридан фарқ қилади. Элементларнинг И.и кимёвий элементлар даврий системасида айни бир жойда туради. Масал, водороднинг учта изотопи бор: водород, дейтерий ва тритий. Буларнинг ҳаммаси даврий системада биринчи ўрин (битта катак)да жойлашган. Ядродаги нуклонлар сони бир хил бўлган атомлар И.дан фарқ қилиб изобарлар, ядросидаги нейтронлар сони бир хил бўлган атомлар эса изотонлар деб аталади. Оддий водород атомида битта протон ва иккита нейтрон бўлса, ядроси мураккаблашади, атом массаси 2 га тенг бўлади, бироқ ядро атрофида битта электрон айланаверади. Бу водород атоми бўлсада оғир водород — дейтерий атоми деб аталади. Оғир водороднинг кислород билан бирикиш реаксиясидан оғир сув олинади.
Кимёдаги ўрни
Дейтерий ядросига битта нейтрон қўшилса, ўта оғир водород — тритий, унинг кислород билан реаксияси натижасида сув ҳосил бўлади. Дейтерий ва тритий водороднинг огир И.и, улардан ҳосил бўлган сувлар кимёвий ҳоссалари жиҳатдан оддий сувдан фарқ, қилмасада, физик хоссалари билан бир-биридан кескин фарқ қилади. Табиатдаги ко'пчилик кимёвий элементлар аралаш И.дан иборат, деярли ҳамма элементларда И. мавжуд. Масалан, симоб 7 та, қалай 10 та, уран эса 3 та изотопга эга. Хозиргача 280 га яқин барқарор ва 2000 дан ортиқ радиоактив И. маълум. Сунъий И.дан тинчлик ва ҳарбий мақсадларда ёнилғи сифатида фойдаланилади.[1]
Тошболтаева Нилуфар томонидан тайёрланган Wикипедиа.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |