Izotropiya
Изотропия, изотроплик (изо… ва юн. тропос – бурилиш, йўналиш) – муҳит (жисм) физик хоссаларининг турли йўналишларда бир хил бўлиши. Хоссалари барча йўналишларда бир хил миқдор (скаляр) билан ифодаланадиган жисм изотроп жисм дейилади. Одатдаги шароитда барча газ, суюкликлар, аморф (смола ва шиша) жисмлар изотропдир.
Бир жисмнинг ўзи муайян (оптик) хоссалари бўйича изотроп, бошқа (механик) хоссалари жиҳатдан эса ани-зотроп (ноизотроп) бўлиши мумкин (қаранг Анизотроп материаляар). Мас, кубик системадаги кристалл оптик, ис-сиқлик ва электр хоссалари бўйича изотроп, чунки бундай кристаллда ёруғликни синдириш, иссиқликдан кенгайиш коэффициентлари ва электр ўтказувчанлиги барча йўналишларда бир хил, бирок, эластиклик модули, узилиш мустахкамлиги турли йўналишларда ҳар хил (эластиклик модули деформацияловчи кучнинг йўналишига боғлиқ) бўлади, яъни шу кристалл бу жихатдан анизотропдир.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |