Изумозаки (японча: 出雲崎町, Изумозаки-мачи?) Япониянинг Ниигата префектурасида жойлашган шаҳарчадир. 2019-йил 1-июл ҳолатига кўра, шаҳарнинг тахминий аҳолиси 4190 кишидан иборат бўлган, аҳоли зичлиги эса 1 км² га 94,4 кишидан тўғри келади. Шаҳарнинг умумий майдони 44,38 квадрат километрни (17,14 ми²) ташкил этади.

Изумозаки

出雲崎町
Шаҳарча
Skyline of Izumozaki
Izumozaki
Байроқ
Izumozaki
Герб
Мамлакат Япония
{{{минтақа_тури}}} Чубу вилояти
Асос солинган 1886-йил 1-апрел
Майдон 4,438 км2 (1,714 кв ми)
Иқлим тури нам иқлим
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (2019-йил -июл)
4 190
Зичлиги 94.4 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+9:00
Изумозаки қирғоқ чизиғи

Географияси

Изумозаки марказий Ниигата префектурасининг ғарбда Япон денгизи билан чегарадош қирғоқ чизиғи минтақасида жойлашган.

Атрофдаги муниципалитетлар

Иқлими

Изумозаки нам иқлимга эга (Кöппен Cфа) бўлиб, иссиқ ва нам ёз ҳамда совуқ қиш фаслида кучли қор ёғиши билан ажралиб туради. Изумозакидаги ўртача йиллик ҳарорат 12,6 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 2261 мм, бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 25,7 °C, энг паст ҳарорат эса январда, 0,7 °C атрофида бўлади[1].

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[2], Изумозаки аҳолиси сони сўнгги 50 йил ичида барқарор равишда камайган.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
19708,17—    
19807,048−13.7%
19906,421−8.9%
20005,814−9.5%
20104,907−15.6%
20204,113−16.2%

Тарихи

Ҳозирги Изумозаки ҳудуди қадимги Эчиго вилоятининг бир қисми бўлган. Эдо даврида, бу тўғридан-тўғри Токугаваа сёгунати томонидан назорат қилинадиган Тенрйō ҳудуди ва Изумозаки даиканшонинг жойлашган ҳудуди эди. Буюк Зен шоири ва хаттоти Рёкан 1758-йилда Изумозаки шаҳрида туғилган. Меижи даври бошлангандан сўнг, ҳудуд Ниигатанинг Санто туманига айлантирилди. Кейинчалик, 1886-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимини яратиш билан Изумозаки шаҳри ҳам ташкил этилди. 1904-йил 1-апрелда Изумозаки қўшни Амазе шаҳрини ўзига қўшиб олди. Изумозаки қўшни Нишикоши қишлоғи билан 1957-йил 20-июнда бирлашиб кетди.

Иқтисодиёти

Маҳаллий иқтисодиётда балиқ овлаш тижорати устунлик қилади. Ишлайдиган аҳолининг катта қисми қўшни Нагаока ёки Кашивазакига сиш қидириб боради.

Таълим тизими

Изумозакида битта давлат бошланғич мактаби ва шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган битта давлат ўрта мактаби мавжуд. Шаҳарда Ниигата префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган битта давлат ўрта мактаби фаолият юритади.

Транспорти

Темир йўл

Магистрал йўл

  • Миллий йўналиш 116
  • Миллий йўналиш 352
  • Миллий йўналиш 402
  • Миллий йўналиш 460

Манбалар

Ҳаволалар