Бахтиёр (форсча: بختیار‎‎, 978-йилда вафот этган) лақаби Изз уд-Давла (арабча: عز الدولة‎‎) номи билан машҳур, Ироқнинг бувайҳий амири бўлган (967—978).

Изз уд-Давла
Амир ул-умаро

Изз уд-Давла ҳукмронлиги даврида зарб этилган танга
Ироқнинг бувайҳий амири
Салтанат 967—978
Ўтмишдоши Муизз уд-Давла
Давомчиси Адуд уд-Давла
Туғилиши 943
Аҳвоз, Эрон
Вафоти Ироқ
Турмуш ўртоғи Лашкарварзнинг қизи
Фарзандлари
Уй Бувайҳийлар
Отаси Муизз уд-Давла
Дини Ислом (Шиалик)

Таржимаи ҳоли

Абу Мансур Изз ал-Амир ал-Бахтиёр ибн Муизз ад-Давланинг исми ва унвонлари ёзилган олтин кўза

Изз уд-Давла Муизз уд-Давланинг ўғли, туғилганида Бахтиёр исми қўйилган. Шунингдек, Санад уд-Давла, Марзубан ва Абу Исъҳоқ Иброҳим исмли уч нафар ака-укаси бўлган. Бахтиёр ёшлик пайтидаёқ Лашкарварз исмли дайламий саркардасининг қизига уйланган.

955-йилда оғир касал бўлган Муизз уд-Давла ўз ўғлини ворис деб эълон қилишга қарор қилган. Орадан беш йил ўтиб, меросхўрликни тан олган халифа Бахтиёрга „Изз уд-Давла“ унвонин берган. Отаси ҳарбий юришларда бўлганида Изз уд-Давла Бағдодни бошқариб турган. 967-йилда вафот этган Муизз ад-Давла ўғли учун бир қанча насиҳатлар қолдирган. Жумладан, туркий қўмондон Сабуктакин хизматларидан воз кечмаслик, туркларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олиб, шимолий Форсни бошқариб турган амакиси Рукн уд-Давлани катта амир деб тан олиш ва Форсни бошқараётган амакиваччаси Адуд уд-Давлани ҳурмат қилишни тавсия қилган. Шунингдек, Мосулни бошқараётган Ҳамдоний амир Абу Тағлиб билан кураш стратегиясини ҳам қолдирган.

Изз уд-Давланинг беш-динорлик олтин тангаси (974/5); унда кийикни ўлдираётган арслон ва тоғ такасини ўлдираётган қоплон тасвирланган[1].

Ҳукмронлиги

9—10-асрлар Ироқ харитаси

970-йилда Изз уд-Давла ўз қўшинидаги дайламийлар ва турклар адоватига барҳам бериш, дайламий-туркий муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида юқори мартабали турклар билан бир нечта никоҳлар туза бошлаган. Ўғли Марзубан ибн Бахтиёр Бухтакин Азадрувайҳнинг қизига, иккинчи ўғли Салар эса Бактижурнинг қизига уйланган[2].

Изз уд-Давла отасининг Ироқ ботқоқликларида ҳукмронлик қилаётган шоҳинийларга қарши кураш сиёсатини давом эттирган, лекин уларни енга олмаган. Шу билан бирга, Византия империяси билан чегарани ҳам халифа ихтиёридаги масала деб ҳисоблаган. 971-йилда Жоҳн И Тзимискес бошчилигидаги византияликлар Шимолий Месопотамиянинг катта қисмини босиб олганларида, ҳатто Бағдодга қайтмаган[3]. Ўзини бувайҳийлардан тобора узоқлашиб бораётганини ҳис қилган Сабуктагин Ироқни ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган. Орадан икки йил ўтгач, Изз уд-Давла Ибн Боқийяни ўзига вазир этиб тайинлаган.

Изз уд-Давла даврида молиявий муаммолар ҳам мавжуд бўлган. Отаси қолдирган маслаҳатга амал қилмай, 973-йилда Мосул амирлигига бостириб кирган. Ҳарбий юриш фалокат бўлган. Абу Тағлиб бошчилигидаги ҳамдонийлар Бағдодга юриш қилган, Себуктакин эса уларни яширинча қўллаб-қувватлаган бўлиши мумкин[4]. Сўнгра бувайҳий амири молиявий қийинчиликларини аксарияти Хузистонда бўлган Турк фифликларини қўлга киритиш орқали ҳал қилмоқчи бўлган. Шу билан бир вақтда Сабуктекинни лавозимидан озод қилган. Туркийлар қўзғолон кўтариб, Изз уд-Давлани Воситда мустаҳкамланиб олишга мажбур қилган. Сабуктегиннинг Ироқ жанубини олиш эвазига Бағдоддан воз кечиш таклифини рад этган. Сўнгра туркийлар Белга юриш бошлаб, шаҳарни қамал қилган.

Шу вақтда Рукн уд-Давла Адуд уд-Давлага Воситга бориб, Изз уд-Давлага ёрдам беришни буюрган. Адуд ад-Давланинг танлови бироз тушунарсиз бўлган. У аввалроқ Изз уд-Давланинг қобилияцизлиги туфайли уни тахтдан туширишни ёқлаб чиққан ва Басрада муваффақияциз қўзғолон бошлаган Ироқ амирининг укасига бошпана берган эди. Шунга қарамай, Адуд уд-Давла Сабуктегинга Восит устидан ғалаба қозониш имкониятини бериш мақсадида имкон қадар секин юрган бўлса-да, буйруқни бажарган.

Изз уд-Давла қамалга бардош беришга муваффақ бўлган. Қамал вақтида Сабуктекин вафот этган[5]. Шундан сўнг Адуд уд-Давла уни Бағдодга қайтаришга қарор қилган. Кўп ўтмай, Изз уд-Давланинг дайламий ёлланма аскарлари кўтарган қўзғолон Адуд ад-Давлага ўз амакиваччасини ағдариш имкониятини берган. Шундай қилиб, унинг Ироқни тўғридан-тўғри бошқаришига Рукн уд-Давла кескин қаршилик қилган. Шунинг учун Изз уд-Давла Адуд уд-Давланинг Ироқдаги ноиби этиб тайинланган. Адуд уд-Давла Шерозга қайтиб кетиши билан Изз уд-Давла ўз қарамлигини бекор қилган.

Фуқаролар уруши ва вафоти

Рукн уд-Давла 976-йилда вафот этгач, бувайҳийлар империяси хаос ҳолатига кирган. Изз уд-Давла Адуд уд-Давланинг катта амир лавозимига ўтишини тан олишдан бош тортган. Ўзи учун янги унвонлар олиб, халифанинг қизларидан бирига уйланган. Бу эса халифа унинг сиёсатига розилигини билдирарди. Шундан сўнг Адуд уд-Давла Ироққа бостириб кириш учун тайёрлана бошлаган. Изз уд-давла ўз қўшини ва иттифоқчиларини тайёрлаган бўлишига қарамай, 977-йилда Хузистонда енгилиб, Воситга чекинишга мажбур бўлган. У ерда янги қўшин йиғган. Икки амакивачча музокара бошлаган. Орадан кўп вақт ўтмай Изз уд-Давлага Ҳамдонийлар билан иттифоқ тузмаслик ваъдаси эвазига Сурияга ўтиш эркинлиги берилган. У мазкур келишувни бузгач, ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланган. Изз уд-Давла ҳам, Ҳамдонийлар ҳам 978-йил баҳорида Самаррада мағлубиятга учраб, собиқ бувайҳий ҳукмдори қўлга олинган. Кўп ўтмай, Адуд уд-Давланинг розилиги билан ўлимга ҳукм қилинган[6].

Манбалар

  1. ↑ „Мортон & Эден, Ауcтион 99“. биддр.cом. 2020-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр.
  2. ↑ Амедроз & Марголиоутҳ 1921, с. 302.
  3. ↑ Босwортҳ 1975, с. 265.
  4. ↑ Босwортҳ 1975, с. 266.
  5. ↑ Босwортҳ 1975, с. 267.
  6. ↑ Кеннедй 2004, с. 272, 230.

Адабиётлар

Ҳаволалар

Ўтмишдоши:
Муизз уд-Давла
Бувайҳий амир (Ироқда)
967—978
Вориси:
Адуд уд-Давла

Андоза:Бувайҳийлар