Иззатилла Абдуллаев (русча: Иззатилла Абдуллаев; 16-январ 1996-йил, Ўзбекистон) – Ўзбекистонлик футболчи, Тошкентнинг „Локомотив“ клуби ҳужумчиси. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркибида 2012-йилги АФC У-17 Осиё Кубоги чемпиони ва 2013-йилги ФИФА У-17 Жаҳон чемпионати иштирокчиси.

Иззатилла Абдуллаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Иззатилла Абдуллаев
Таваллуд санаси 1996-йил 16-январ (1996-01-16) (30 ёш)
Таваллуд жойи Ўзбекистон
Бўйи 170 м (557 фт 9 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Локомотив
Рақами 11
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2013—2016 Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016—2020 Сўғдиёна 62 (3)
2020 Бухоро 23 (3)
2021—2023 Нефтчи 56 (9)
2024— Локомотив 0 (0)
Миллий терма жамоа
2011—2013 Ўзбекистон У-17 15 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Футболчилик фаолиятини Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси ўринбосарлар жамоаси таркибида бошлаган. 2016-йилги мавсумда Жиззахнинг „Сўғдиёна“ жамоаси билан шартнома имзолади. Ўзбекистон Суперлигасидаги дебютини 2016-йил „Қўқон 1912“ жамоасига қарши ўйинда ўтказди[1]. Жиззах жамоаси таркибида 5 мавсум давомида ўйнагач 2020-йилги мавсум олдидан „Бухоро“ клуби билан шартнома имзолади. Бухоро жамоасида бир мавсум давомида ўйнади ва 23 та ўйинда иштирок этиб 3 гол муаллифи бўлди. 2021-йилги мавсум олдидан Ўзбекистон Про лигаси иштирокчиси Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби билан шартнома имзолади[2][3]. 2023-йил 19-декабрда уч йиллик фаолиятинидан сўнг „Нефтчи“ жамоасини тарк этган маълум қилинди[4]. 2024-йилги мавсум олдидан Тошкентнинг „Локомотив“ жамоаси билан шартнома имзолаган.

Ютуқлар

Шахсий ҳаёт

Иззатилла „Сўғдиёна“ клубини узоқ йиллик дарвозбони Ширинбой Абдуллаевни укасидир.

Манбалар

  1. ↑ „СОГДИАНА ВС. КОКАНД-1912 1 - 1“. 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  2. ↑ „Янги мавсум олдидан "Нефтчи" жамоасининг тақдимот маросими ўтказилди“. 2025-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  3. ↑ „Расман! "Нефтчи" 7 футболчи билан шартномани узайтирди. Улар орасида легионер ҳам бор“. 2025-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  4. ↑ „«НЕФТЧИ» БИР ҚАТОР ФУТБОЛЧИЛАР БИЛАН ДЎСТОНА ХАЙРЛАШДИ!“ (2023-йил 19-декабр). 2023-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-декабр.

Ҳаволалар