Жефрей Жакоб Абрамс (1966-йил 27-июн)[1]-америкалик кинорежиссор ва продюсер. У жанг, драма ва илмий фантастика жанрларда яратган ишлари билан омма эътиборини ўзига қаратган. Абрамс бир нечта ўзи ёзган филмларга продюсерлик ҳам қилган, жумладан:"Генрих ҳақида"(1991), „Абадий ёшлик“(1992), „Армагеддон“(1998),"Беда майдони"(2008), „Оламшумул трек“(2009),"'Юлдузлар жанги: Кучлар уйғонади"(2015) ва "'Юлдузлар жанги:Скайволкер юксалиши"(2019) кабилар.

Жефрей Жакоб Абрамс
Таваллуди
Жефрей Жакоб Абрамс

Андоза:1966-йил
АҚСҲ Ню-Ёрк штати
Касби Андоза:Кинорежиссор
Фаолият йиллари 1982-йилдан ҳозирги кунга қадар
Турмуш ўртоғи Андоза:Кети Мак Грез
Болалари Грейси
Отаси Гейралд Абрамс
Онаси Карол Анна Келин


Абрамс бир қатор телесериаллар муаллифи ҳам саналади."Бахт"(ҳамкор ижодкор сифатида,1998-2002), „Афсус“ (2001-2006), "Ҳаёт-мамот" (ҳамкор ижодкор сифатида,2004-2010) ва "Ёндошлилик" (ҳамкор ижодкор сифатида,2008-2013) кабилар шулар жумласидан. У шу сериаллари орқали Энг яхши режиссиёрлик иши ҳамда Энг яхши телесериал номинацияларида ғолибликни қўлга киритган ва икки маротаба "Эмми" мукофоти совриндори бўлган.

"Уддалаб бўлмас топшириқ 3 „ (2006),“Оламшумул трек" (2009),"Супер саккизлик „ (2011) ва “Зулматга юлдузли саёҳат" (2013) каби машҳур филмларни унинг режиссорлик ишларига мисол қилишимиз мумкин. У ҳамкор ижодкор сифатида „Кучлар уйғонади“ филмига продюсерлик қилган ва филмни бошқариб борган. Бундан ташқари "Юлдузлар жанги" илмий фантастик филмининг саккизинчи қисмини ҳамда Юлдузлар жанги трилогиясининг биринчи бўлимини ҳам бошқарган. Бу филм унинг энг юқори даромад келтирган филми ҳисобланиб Энг кассабоп филмлар рўйхатидан ўрин эгаллаган. У "Юлдузлар жанги:Сўнгги жедайлар" (2017) филмининг ижрочи продюсери ва "Скайволкер юксалиши" (2019) филмининг режиссорлиги ва ҳаммуаллифлиги орқали "Юлдузлар жанги" филмига қайтди[2].

Абрамснинг кўп ҳолларда бирга ишлаган ҳамкасблари продюсер Брян Бурк;Продюсер ҳамда режиссор Деймон Линделоф,Томми Гормли;Актёрлар Грег Грунберг,Саймон Пег,Аманда Форман,Кери Расселл;Бастакор Майкл Гайчино;Ссенаристлар Алекс Куртз,Роберто Орциман,Даниел Миндел,Ларри Фонг;Муҳаррирлар Марянн Брандон ва Мери Жо Маркей каби ўз ишининг усталари.

Карераси

Абрамснинг кино оламига кириб келиши 16 ёшидан бошланган, у 1982-йилда Дон Доҳлернинг „Тунги маҳлуқ“ филмига мусига басталаган. Шундан сўнг коллежда ўқиб юрган кезлари режиссор Пол Мазурскийнинг қизи Жилл Мазурский билан танишади ва у билан биргаликда бадиий филмда иш олиб боради[3].Абрамснинг ўзи муаллифлик қилган илк ишида Чарлз Гродин ва Жеймс Белуши рол ижро этган ҳамда Оскар мукофоти совриндори Артур Ҳиллер томонидан суратга олинган. У кино оламидаги ўз ишини Ҳаррисон Форд иштирокидаги „Генрих ҳақида“ ва актёр Мел Гибсон рол ижро этган „Абадий ёшлик“ кинокартиналарида муваффақиятли тарзда давом этади. У кейинчалик яна Мазурский билан биргаликда иш олиб боради, ҳар икки ижодкор ёнма ён тарзда Жой Пески ва Денни Гловер маҳорат билан ёритиб берган „Гўнг балиқ“ кино комедиясига ссенарий ёзадилар.


1994-йилда у Роб Леттермен,Ларен Соман ва Энди Уэйслер қаторида „Пропеллерҳедлар“ жамияти аъзоси сифатида компютерли анимацион филмларда ўзини синаб кўради. У Катзенберг билан „Шрек“[4] анимацион филмини суратга олиш учун шартнома тузади.1998-йилдан продюсер Жери Бракҳеймр ҳамда режиссор Майкл Бей билан ҳамкорликда „Армагеддон“ филмининг ссенарийси устида ишлай бошлайди. Шу йилнинг ўзидаёқ "Бахт" филми киноэкранлар юзини кўради.Мет Ревис билсн биргаликда ижрочи продюсерлик ҳам қилади ва баъзи филмлар учун очилиш мусиқаларини ҳам яратади.

Манбалар

  1. ↑ Аугустйн, Адам. "Ж.Ж. Абрамс". Энcйcлопедиа Британниcа. ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Ж-Ж-Абрамс. <!--->
  2. ↑ „Ж.Ж. Абрамс то Диреcт Стар Wарс: Эписоде ИХ! - CомингСоон.нет“ (2017-йил 12-сентябр). 2017-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-сентябр.
  3. ↑ Натале. „Паул Мазурскй, Диреcтор оф 'Унмарриэд Wоман,' Диэс ат 84“. Вариэтй (2014-йил 1-июл). Қаралди: 2022-йил 11-май.
  4. ↑ Тҳе Мен Wҳо Wоулд Бе Кинг: Ан Алмост Эпиc Тале оф Могулс, Мовиэс, анд а Cомпанй Cаллед ДреамWоркс пгс. 55-56

Ҳаволалар

  • Ж. Ж. Абрамс ИМДбда
  • Ж. Ж. Абрамс ат тҳе ТCМ Мовиэ Датабасе
  • {{Яроқсиз ИД.
  • Ж. Ж. Абрамс ат ТЕД
  • Ж. Ж. Абрамс он Чарлиэ Росе
  • Wоркс бй ор абоут Ж. Ж. Абрамс ин либрариэс (WорлдCат cаталог)
  • Ж. Ж. Абрамс cоллеcтед неwс анд cомментарй ат Тҳе Неw Ёрк Тимес