Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Ҳаким ибн Абдурраҳмон ибн Одам ар-Рудакий (Абу Абдуллоҳ) (милодий 941-йил (ҳижрий 329-йил)да вафот этган) — самарқандлик шоир. Панж қишлоғидан, сўзлари таъсирчан, мазмундор ва яхши шеърлар битадиган истеъдодли ижодкор бўлган. У форс тилида яхши шеър битган илк инсон бўлган. Арабу Ажамда унга ўхшаш бошқа шоир бўлмаган. У уламолардан, ундан эса бошқалар ҳадис ривоят қилганлар[1].

Жаъфар ар-Рудакий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 941-йил (ҳижрий 329-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси шоир

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 77-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.