Jaap Haartsen
Жаап Ҳаарцен (талаффузи: Яп Харцен; 13-феврал, 1963[1]) „Блуэтоотҳ“ қурилмасини ихтиро қилган муҳандис.
| Жаап Ҳаарцен | |
|---|---|
| Таваллуди |
1963-йил 13-феврал |
Биография
Эрикссон заводида меҳнат қиладиган Яап Харценни блютуснинг отаси, деб аташади. Айнан Харцен уни ихтиро қилган. Илк марта блютус 1994-йили пайдо бўлди. Янгилик тез сур’атлар билан ишлаб чиқаришга жорий этилди. Бугунги кунда автомобил, компютер, смартфонларни блютуссиз тасаввур қилиш қийин. Маълумотларга кўра, икки йил аввал бутун жаҳонда блютус ўрнатилган 2 миллиардга яқин қурилма сотилган. Ҳар йили ушбу маҳсулотларни сотиш миқдори 35 фоизга ортишини қўшимча қилиш жоиз. Ихтиро қилинганидан буён унинг кўриниши ва ўлчамлари такомиллашиб борди. Бу ўринда „Вай-фай“ тизими ундан нимаси билан фарқ қилади, деган савол ҳам вужудга келиши табиий. Таъбири жоиз бўлса, улар яқин қариндош ҳисобланади. Гарчи вай-фай ва блютус бир хил спектрга эга бўлган тўлқин тарқатгичдан фойдаланса ҳам улар бир-бири билан муносабатга кириша олмайдилар. Ноутбук, смартфонларга блютус ҳам, „Вай-фай“ тизими ҳам ўрнатилади. Лекин улар турли жабҳада қўлланади. „Вай-фай“ интернет тармоғига уланиш, маълумотларни қидириш учун хизмат қилади. Блютус эса клавиатура, мусиқани тинглаш каби вазифаларни бажаради. Блютус номи қизиқ тарихга эга. Х асрда Дания қироли бўлган Ҳаралд И „Гаролд кўк тиш“ лақабига эга эди. Ушбу қирол бутун Скандинавияни бирлаштиришга муваффақ бўлганди. Айни пайтда эса блютус кўплаб электрон қурилмаларни ўзаро боғлаш имкониятига эгадир. Боз устига фойдаланувчилар унинг ёрдамида маълумотлар ҳам алмашадилар. 49 ёшли Яап Харцен эса муҳандис маълумотига эга бўлиб, бутун умрини электроника соҳасига бағишлаган. Унинг номзоди Эвропада йилнинг энг яхши ихтирочиси танловига қўйилган.
Манбалар
- ↑ Ҳаарцен, Жаcобус Cорнелис „Программабле сурфаcе аcоустиc wаве детеcтион ин силиcон: десигн оф программабле филтерс“ (ПДФ). ТУ Делфт. 2011-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-август.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |