Жабал Лубнон (арабча: جبل لبنان‎‎ – Ливан тоғи) – Ғарбий Осиёдаги тоғ тизмаси, Ливан ҳудудида. Ўрта денгиз соҳили бўйлаб 170 км масофага чўзилган. Эни 45 км гача. Энг баланд жойи 3088 м (Карнот ас-Сауда чўққиси). Шарқда Биқо ботиғи билан чегараланган. Асосан, оҳактош ва қумтошлардан иборат. Ён бағирлари тик, буталар билан қопланган. Баъзида ўрмонлар ҳам учраб туради. Йиллик ёғин 1000—3000 мм. Оҳактошдан тузилган жойларида карст ривожланган. Довонлари 1500 м ча баландликда[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил