Жабал Савр (арабча: جَبَل ثَوْر‎‎) — Саудия Арабистонидаги тоғ, Макканинг қуйи қисмида, Мисфала мавзесининг жанубида жойлашган[1]. Тоғнинг баландлиги 750 м (2,460 фт)[манба керак].

Жабал Савр
арабча: جَبَل ثَوْر‎‎

Макка яқинидаги Жабал Савр
Жойлашуви Ҳижоз, Саудия Арабистони
Координаталар 21°22′39″Н 39°51′03″Э / 21.37750°Н 39.85083°Э / 21.37750; 39.85083

Ғор

Тоғда Савр ғори (арабча: غَار ثَوْر‎‎) номи билан машҳур ғор жойлашган. Бу ғорда ислом пайғамбари Муҳаммад Мадинага ҳижрат қилаётган чоғида уни таъқиб этаётган Қурайш қабиласидан яшириниб паноҳ топган. Аксар мусулмонлар учун бу ғор диний аҳамиятга эга бўлгани сабабли уни кўплаб зиёратчилар ва сайёҳлар бориб кўради. Савр тоғи Маккадан 5 миля (8.0 километр) узоқликда жойлашган. Муҳаммад пайғамбар бу ерда ҳамроҳи, биринчи Рошидун халифаси Абу Бакр Сиддиқ билан паноҳ топиб турган.

Манбалар