Jabal makoni
Жабал макони — мезолит, неолит ва жез даври (мил. ав. 7—2-минг йилликлар)га оид макон. Туркманистондаги Катта Болхон тоғларида, Туркманбоши — Ашхобод темир йўлдаги Жабал стансиясидан 3,5–4 км шарқдаги ғорда жойлашган. Ғор икки тармоқсан иборат бўлиб, оғзи жан.га қараган, кенглиги 9 м, чуқ. 7,5 м, бал. 4 м. 1949—50 йилларда А. П. Окладников томонидан ўрганилган. Ж. м.нинг маданий қатлами 3 м қалинликка эга. Ж. м.нинг пастки 6-маданий қатламида ўрта тош даврига, кейинги қатламларидан неолит ва жез даврига оид чақмоқтошдан ишланган қирғич, пайкон ва кўплаб чақмоқтош чиқиндилари, жайран, ёввойи эчки, балиқ ва б. ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари, сопол идишлар топилган. Бу нарсалар хўжалик ҳаётида овчилик, балиқчилик ва теримчилик асосий ўринни эгаллаганини кўрсатади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |