Жабарийлар (араб, "жабр" сўзидан — зўрлик ишлатиш, мажбур қилиш маъносида) — ВИИ аср охири — ВИИИ аср бошида ислом илоҳиётида пайдо бўлган оқимлардан бири. Ж. инсон такдирини худо мутлақ олдиндан белгилаб қўйган, ҳеч қандай ирода ва фаолият эркинлиги йўқ, булар фақат худода мавжуд, инсон эса ана шу фаолиятни ўзлаштириб олиш имкониятига эга, деган ақидаларни илгари сурганлар. Ирода эркинлиги тарафдори бўлган қадарийларга қарши бўлганлар. Муҳаммад (сав) нинг пайғамбарлигини, халифалар ҳукмронлигини илоҳий ва қонуний деб асослашда, жаҳон урушларида мусулмон жангчисининг ўлимини тақдир билан боғлаб мутаассибликни кучайтиришда Ж. таълимотининг аҳамияти катта бўлган. Шунинг учун Ж.ни ҳокимият тепасида турган умавийлар қўллаб-қувватлаб, уларга қарши бўлган диний фирқа ва сиёсий гуруҳларни таъқиб остига олганлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил