Жабай Балиманов (1893, ҳозирги Қозоғистон Республикаси Оқтўба (Актюбинск) вилояти Қорақамиш қишлоғи – 1966-йил, 8-июн) – машҳур чорвадор, Ўзбекистон қоракўлчилиги новаторларидан бири. 1920-йилдан Қорақалпоғистондаги Тўрткўл ўрмон хўжалигида, 1928-йилдан Томди ўрмон хўжалигида ишчи. 1933-йилдан то пенсияга чиқишига қадар (1963) ҳозирги Навоий вилояти Томди туманидаги „Оқтов“ (ҳозирги Жабай Балиманов номидаги хўжалик) жамоа хўжалигида бош чўпон. Кўп йиллар давомида қўзи етиштириш ва қоракўл тери топширишда юқори кўрсаткичларга эришган (1963-йил ҳар 100 бош совлиқдан 170 қўзи олган). Қоракўл қўйларни боқиш, асраш ва парвариш қилиш технологиясини зоотехника илми ютуқлари ва тўпланган тажрибалар асосида жорий этган. Томди туманидаги Оқтов посёлкасида бюсти ўрнатилган[1].

Жабай Балиманов
қозоқча: Жабай Балиманов
Файл:Жабай Балиманов.жпг
Таваллуди 1893-йил
Вафоти 6-август 1966-йил (69 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби чорвадор
Унвони
Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Жабай Балиманов“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 2-жилд (Бешик — Гидрофизика). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2001 — 704-бет. 

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар