Jabrail Shapiyev
Жабраил (Жавраил) Нурмагомедович Шапиев (1997-йил 20-апрел, Избербаш, Доғистон, Россия) – россиялик, кейин эса ўзбек эркин курашчиси. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токиодаги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.
Спортдаги фаолияти
Дастлаб Каякент спорт мактабида Магомед Магомедов раҳбарлигида шуғулланган, гарчи у Избербашда яшаган бўлса-да, кейинчалик Махачкалага кўчиб ўтган, Олий спорт маҳорати мактабида Расул Гадисов билан бирга шуғулланган. 2014-йил март ойида Владикавказда ёшлар ўртасидаги Россия чемпионатида ғолиб чиққан[1]. 2014-йилнинг май ойида Болгарияда ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб бўлган[2]. 2019-йил октабр ойида Грознийда ўтказилган Ахмат Қодиров кубогининг кумуш медали совриндори бўлган[3]. 2021-йил апрел ойида Олма-Отадаги Осиё саралаш турнирида Токио Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритган[4]. 2021-йил июн ойида Каспийскда Али Алиев хотирасига бағишланган турнирда ғолиб чиққан[5]. 2021-йил 5-август куни 2020-йилги Олимпия ўйинларида бронза медали учун курашда россиялик Артур Наифоновга ютқазиб, натижада 5-ўринни эгаллаган[6].
2024-йилги Олимпиада ўйинлари
Жабраил Шапиев 2024-йилги Париждаги Ёзги Олимпиада ўйинларининг Грузия вакили Владимери Гамкрелидзени 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. Чорак финалда болгариялик Магомед Рамазановга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган. Рамазанов финалгача етиб боргани сабабли Шапиевда бронза медал учун ўтиш баҳсларида қатнашиш имкони туғилди. Канадалик рақиби Алех Море устидан 6:1 ҳисобида ғалабага эришди. Бронза учун баҳсда АҚШ вакили Аарон Брооксга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Олимпиада баҳсларини бешинчи ўринда якунлади.
Шахсий ҳаёти
Акаси: Иса Шапиев ҳам эркин курашчи, Россия терма жамоасида ўйнаган, ҳозир Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади[7].
Спортдаги натижалари
Россия учун
- 2014-йилги ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати –
; - 2015-йилги Али Алиев хотирасига бағишланган турнир – 5-ўрин;
Ўзбекистон учун
- 2017-йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати –
; - 2017-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати – 15-ўрин;
- 2018-йилги кураш бўйича Осиё чемпионати – 5-ўрин;
- 2018-йилги Али Алиев хотирасига бағишланган турнир –
; - 2018-йилги Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – 13-ўрин;
- 2019-йилги Али Алиев хотирасига бағишланган турнир –
; - 2019-йилги Александр Медвед совринлари учун турнир –
; - 2019-йилги Кураш бўйича жаҳон чемпионати – 12-ўрин;
- 2019-йилги Қитъалараро кубок –
; - 2021-йилги Киев халқаро турнири –
; - 2021-йилги Али Алиев хотирасига бағишланган турнир –
; - 2020-йилги Олимпия ўйинлари – 5-ўрин;
Манбалар
- ↑ „Первенство России: дагестанские юноши хлопнули дверью“. 2020-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-август.
- ↑ „Жабраил Шапиев завоевал золотую медаль первенства Европы по вольной борьбе“. 2022-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-август.
- ↑ „Магомедрасул Газимагомедов и Ахмед Чакаев победили на Кубке Ахмата Кадырова в Грозном“. 2021-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-август.
- ↑ Борси Узбекистана завоэвали пят лицензий на Олимпиаду
- ↑ „Абдулрашид Садулаев снялся с финала "Мемориала Алиева"“. 2021-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-август.
- ↑ Россиянин Найфонов взял бронзу Олимпиади в волной борбе
- ↑ Братя Шапиэви удачно стартовали в новом сезоне