Жаcопо Забарелла – (италянчада: Гиаcомо Забарелла; Якопо Дзабарелла; лотинчада: Иаcобус Забарелла; 5-сентабр 1533-йилда Педуада туғилган, 15-октабр 1589-йилда вафот этган) – италян файласуфи, мантиқшунос олим, астролог, граф. Уйғониш даврининг аристотелизм тарафдори[1].

Жаcопо Забарелла
Италянча: Гиаcомо Забарелла
Таваллуди 5-сентябр, 1533-йил
Вафоти 15-октабр, 1589-йил
Падуа, Венеция
Фуқаролиги Венеция Қироллиги
Таълими Падуа университети
Касби Файласуф, астролог, о'қитувчи.

Биография

Падуя туғилган. Падуя университетида дастлаб мантиқ, кейин фалсафа профессори бўлиб ишлаган. Олиб борган илмий фаолиятига қарамасдан, Забарелла астрологияга жиддий қизиқиб қолган ва ўз башоратлари билан кўп шов-шув кўтарган. Полша қироли Сигизмунд ИИ Август уни ўз юртига таклиф қилган. Забарелланинг фалсафаси узоқ вақт Германияда катта обрўга эга бўлган.

Таълимоти

У Аристотел тарафдори бўлган ва унинг шарҳларида асосан Аверсиусга эргашиб фикрдошлик қилган.

Мантиқда Забарелла анъанавий дедуктив мантиқни ва илмий методологияни боғлаган. Унинг асарлари ХВИИ асрдаги мантиқ ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатган.

Психологик таълимотида Александр Гелскийга яқин бўлган. У руҳнинг боқийлигини исботлаш мумкин эмаслигини таъкидлаган ва „Де инвентионе аэтерни моторис“ асарида ҳаракатнинг абадийлигини қабул қилмасдан биринчи ҳаракатлантирувчининг мавжудлигини тасдиқлаш мумкин эмаслигини айтган.

Асарлари

  • Мантиқий асарлар (лотинча: Опера Логиcа). Венеция, 1578-йил.
  • Мантиқий жадваллар (лотинча: Табула логиcаэ). Венеция, 1580-йил.
  • Аристотелнинг „Иккинчи таҳлиллар“ига изоҳлар (лотинча: Ин дуос Аристотелис либрос Постериорес Аналйтиcос cоментарии). Венеция, 1582-йил.
  • Мантиқ (лотинча: Логиcа). Нашри: 1587-йил.
  • Табиий нарсалар ҳақида (лотинча: Де ребус натуралибус либри ХХХ). Кöлн, 1590-йил.
  • Аристотелнинг „Физика“ асарига изоҳлар (лотинча: Ин либрос Аристотелис Пҳйсиcорум cомментарии). Венеция, 1601-йил.
  • Аристотелнинг „Руҳ ҳақида“ китобларига изоҳлар (лотинча: Ин трес либрос Аристотелис Де анима cомментарии). Венеция 1605-йил.
  • Ўқитиш тартиби ҳақида апология (лотинча: Де доcтринаэ ордине апологиа, вариант Апологиа ад обжеcтионес Пиccоломини де доcтринаэ ордине.Венеция, 1584-1606-йил.
  • Асарлар тўплами (лотинча: Опера). Лён, 1586–1587-йилларда 5 жилд; Базел, 1594-йил; Франкфурт 1618-йил.
  • Мантиқий асарлар тўплами. Кöлн, 1597-йил; Франкфурт, 1606-07-йил.

Манбалар

  1. ↑ Библиотҳèқуэ натионале де Франcе Ауторитéс БнФ (фр.): платформа открытых данных — 2011.

Адабиётлар

  • Забарелла, Яков // Энсиклопедический словар Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). – СПб., 1890—1907.
  • Ҳ. Миккели (1992): Ан Аристотелиан Респонсе то Ренаиссанcе Ҳуманисм. Жаcопо Забарелла он тҳе Натуре оф Арц анд Сcиэнcес, Ҳелсинки: Тҳе Финниш Ҳисториcал Соcиэтй.
  • Рандалл, Ж. Ҳ. (1961): Тҳе Счоол оф Падуа анд тҳе Эмергенcе оф Модерн Сcиэнcе. Падова: Эдитриcе Антеноре.