Jacques Offenbach
Жаcқуэс Оффенбач (талаффузи: Жак Оффенбах; асл исми ва фамилияси Якоб Эберши; 20-июн 1819-йил, Кёлн — 4-октабр 1880-йил, Париж) — франсуз композитори, франсуз опереттасининг асосчиси. 1849-йилдан „Комедия Франсез“ театрида дирижёр ва композитор. 1855—61 йилларда ўзи асос солган „Буфф-Пари-зен“, 1872—76 йиллар „Дела Гете“ театрларини бошқарган. Жаcқуэс Оффенбач 100 га яқин оперетта ёзиб, мазкур жанр тарихини бошлаб берган. Улардан „Орфей дўзахда“, „Гузал Елена“, „Кўк соқол“, „Париж ҳаёти“, „Перикола“, шунингдек, „Гофман эртаклари“ номли романтик операси (1880) кўп мамлакатларда саҳналаштирилган.[1]
| Жаcқуэс Оффенбач |
|---|

Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |