Жадеит (испанча ижада — ён) — силикатлар синфига мансуб минерал, кимёвий формуласи НаАл(Си2О6). Моноклин сингонияли. Ранги яшил, кўкимтир ва оқ, шишасимон ялтироқ. Қаттикутиги 6,5—7. Зичлиги 3200—3500 кг/ м3. Метаморфик жинсларда, баъзан контактметасоматик ишқорли жинсларда учрайди. Ж. Мянма ва АҚСҲ (Калифорния), Қозоғистон, Тожикистон (Помир), РФ (Қутбий Урал, Ғарбий Саян тоғлари) ва б. жойларда топилган. Ўзбекистонда метаморфик жинсларда учрайди. Ж.дан заргарлик ва бадиий безак буюмлари тайёрланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил