Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий

Жадид театрлари ХИХ-ХХ асрларда Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлган, бу театрлар о'збек миллий театрларининг кўп жиҳатидан юксалишида катта аҳамиятга эга. 1911-йил Туркистон ҳудудида илк драма асарлар саҳналаштирилган. Мисол қилиб олганда Беҳбудийнинг „Падаркуш“ спектакли, „Маҳрамлар“ номи билан машҳур бўлган А.Самадовнинг спектаклларини эътиборга лойиқ асарлар сифатида олиш мумкин. Булар ичида "Падаркуш" спектаклини яққол ажратиб олса бўлади, чунки ўша даврда унинг ғоявий аҳамияти жуда катта бўлган. Самарқанд шаҳрида биринчилардан бўлиб янги Ўзбек жадид театри иш бошлади, унинг очилишида ва қурилишида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг хизматлари жуда катта бўлган[1].

Бу театрда биринчилардан бўлиб унинг машҳур "Падаркуш“ песаси намойиш этилган. Жадидчилар ҳаракатида яна кўплаб атоқли намояндалар ва маърифатпарварлар бу каби жадид театрларини вужудга келишида жуда катта хизмат қилганлар. Мисол қилиб олганда Абдулла Авлоний ва Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг хизматлари жуда ҳам катта бўлган. Тошкент шаҳрида биринчи жадид театри 1914-йилда ўз ишини бошлаган. Бу театрнинг очилишида Абдулла Авлонийнинг хизматлари жуда катта. У бу театрни „ Турон театри“ деб номлаган. Бу театрда ҳам бириничи спектакл „Падаркуш“ песаси ҳисобланади.Шу жумладан Турон театри Туркистон бўйлаб ўзларининг гастрол сафарларини ўтказган.Унинг 1915-йилдаги гастрол сафари жуда ҳам муваффақиятли чиқади[2].
Жадидчиларнинг яна бир йирик намоёндаси ҳисобланган Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ўзининг ҳаваскорлар театрини 1916-йилда Қўқон шаҳрида тузади. Ўзбек театрини юксалишида катта аҳамиятга эга бўлган Ҳамзанинг „Заҳарли ҳаёт ёхуд Ишқ қурбонлари“ песаси бўлган. Бу театрда ушбу асар илк бор 1917-йилда саҳналаштирилган. Шундай қилиб жадид театрлари халқ орасида машҳур бўлган.[3] Тошкентдаги ҳозирги Миллий театр ташкилотчиларидан бири бўлган Маннон Уйғур ва Ўзбек жадид театрининг илк аёл актрисаси Масума Қориева ўз иш фаолиятини бошладилар. Туркистоннинг бошқа ҳудудларида, Фарғонада, Андижонда ва Хивада яна шунга ўхшаш театрлар очилди. Маннон Уйғур ташаббуси билан Бухоро шаҳрида яна бир театр очилди. Бу театрларда халқнинг кўнглига яқин ахлоқий ва ижтимоий жиҳатларга алоқадор мавзуларда саҳна кўринишлар кўрсатилди.Бу саҳна кўринишларда зулмга қарши кураш, одамийлик каби инсоний хислатлар кўрсатилди. Шу тариқа жадидлар томонидан биринчилардан бўлиб ташкил этилган жадид театрлари Ўзбек миллий театрини вужудга келишига асос бўлди[4].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ cом_cонтент&таск=cатегорй&сеcтионид=27&ид=577&Итемид=210
  2. ↑ чолпон-шоролар-ҳукумати-ва-саное-нафиса-1920/, 2016-02-20да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-03-31
  3. ↑ адабиёт8/330.ҳтмл, 2016-04-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-03-31
  4. ↑ Ўзбекистон тарихи