„Жадидлар“ — жадидлар ҳақидаги саккиз жилдли китоблар тўплами. Саккиз нафар жадидлар ҳаёти ва ижодига бағишланган рисолаларни турли муаллиф ёзган: Олим Усмонов Ғулом Зафарий, Дилмурод Қуронов Абдулҳамид Чўлпон, Улуғбек Долимов Исъҳоқхон Тўра Ибрат, Ҳамидулла Болтабоев Абдурауф Фитрат, Баҳодир Каримов Абдулла Қодирий, Олтинбек Олим Абдулла Авлоний, Сотимжон Холбоев Мунавварқори қори Абдурашидхонов, Зайнобидин Абдирашидов Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги жилдни ёзган.

Жадидлар
Муаллиф(лар) Олим Усмонов (Ж)
Дилмурод Қуронов (А)
Улуғбек Долимов (Д)
Ҳамидулла Болтабоев (И)
Баҳодир Каримов (Д)
Олтинбек Олим (Л)
Сотимжон Холбоев (А)
Зайнобидин Абдирашидов (Р)
Муҳаррир(лар) Баҳодир Каримов
Безовчи(лар) Муҳаммадхон Юсупов
Тил ўзбекча
Нашриёт Ёшлар нашриёт уйи
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2022-йили
Саҳифалар сони 156 (Ж)
160 (А)
180 (Д)
144 (И)
160 (Д)
156 (Л)
152 (А)
156 (Р)
ИСБН 978-9943-6682-6-3 (Ж)
978-9943-6682-4-9 (А)
978-9943-6682-3-3 (Д)
978-9943-6682-5-6 (И)
978-9943-6682-7-0 (Д)
978-9943-6682-1-8 (Л)
978-9943-6682-8-7 (А)
978-9943-6682-2-5 (Р)

Тўплам 2022-йилда Ёшлар нашриёт уйида юмшоқ муқовада, лотин ёзувида чўнтак китоби сифатида нашр қилинган. Лойиҳага Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев раҳбарлик қилган. „Жадидлар“ тўплами қизиққан шахслар ва ташкилотларга бепул тарқатилди[1].

Тўплам эълон қилиниши биланоқ оммалашди[2]. Хусусан, жадидларга эътибор, рисолаларнинг ўзига хос дизайни ҳамда тўплам дастлаб бепул тарқатилгани ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинди.

Тўпламни нашрга тайёрлаш учун 1 416 800 000 сўм маблағ сарфланган[3]. Ҳар бир муаллифга 10 миллион сўмдан гонорар пули ажратилган[4].

Жилдлари

Ҳар бир жилд „Адиб ҳаёти“, „Фаолияти ва ижоди“, „Ҳикматлари сўзлари“, „Эътироф“ ҳамда „Фойдаланилган адабиётлар“ бўлимларига бўлинган.

Жилд Мавзу Муаллиф ИСБН Саҳифалар
1. „Ж“ Ғулом Зафарий Олим Усмонов 978-9943-6682-6-3 156
2. „А“ Абдулҳамид Чўлпон Дилмурод Қуронов 978-9943-6682-4-9 160
3. „Д“ Исъҳоқхон Тўра Ибрат Улуғбек Долимов 978-9943-6682-3-3 180
4. „И“ Абдурауф Фитрат Ҳамидулла Болтабоев 978-9943-6682-5-6 144
5. „Д“ Абдулла Қодирий Баҳодир Каримов 978-9943-6682-7-0 160
6. „Л“ Абдулла Авлоний Олтинбек Олим 978-9943-6682-1-8 156
7. „А“ Мунавварқори қори Абдурашидхонов Сотимжон Холбоев 978-9943-6682-8-7 152
8. „Р“ Маҳмудхўжа Беҳбудий Зайнобиддин Абдирашидов 978-9943-6682-2-5 156

Жамоа

„Жадидлар“ рисолалар тўплами Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев раҳбарлиги остида ҳозирланган. Ижодий гуруҳ аъзолари Қандил Бобоқулов ва Меҳриноз Аббосовадан иборат бўлган. Шунингдек, асарни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: Баҳодир Каримов — масъул муҳаррир, Саидмурод Холбеков — муҳаррир, Муҳаммадхон Юсупов — бадиий муҳаррир, Дилмурод Жалилов — техник муҳаррир, Ахтам Рўзимуротов — саҳифаловчи, Нигора Гаъниева — мусаҳҳиҳ. Китоб адади — 23 000 нусха.[5]

Манбалар


Ҳаволалар

Листен то тҳис артиcле (0 минутес)
Spoken Wikipedia icon
Тҳис аудио филе wас cреатед фром а ревисион оф тҳис артиcле датед
Эррор: но дате провидед
, анд доэс нот рефлеcт субсеқуэнт эдиц.