Жафар Гафар ўғли Жаббарли (озарбайжонча: Cəфəр Қафар оğлу Cаббарлı 1899-йил 20-март, Хизий — 1934-йил 31-декабр, Боку) — озарбайжон драматурги, шоири, режиссёр ва ссенарийнавис ижодкорлардан бири ҳисобланади.

Жафар Жаббарлй
Асл исми озарбайжонча: Cəфəр Cаббарлı
Таваллуди 20-март 1899-йил
Вафоти 31-декабр 1934-йил(1934-12-31)
(35 ёшда)
Боку, Озарбайжон ССР, Совет Иттифоқи

Ҳаёти

1902-йилда отаси вафотидан кейин Жаббарлининг онаси тўрт фарзанди билан Бокуга кўчиб ўтган. 1915-йилда Жаббарли ўрта мактабни тугатиб, кейинги 5 йил давомида Боку политехникумида электромеханика бўйича ўқишни давом эттирган. 1920-йилда Озарбайжон Давлат университетининг амалий тиббиёт факултетига ўқишга қабул қилинган аммо бу соҳага қизиқиши йўқлиги сабабли тез орада шарқшунослик ойўналишига ўтди. 1923-йилда Жафар Жабборли драмага бўлган қизиқишини қондириш учун маҳаллий театрда ма'рузаларга қатнаша бошлади[1].

Жафар Жаббарли 35 ёшида юрак етишмовчилигидан вафот этди ҳамда уни Фахрий хиёбонга дафн қилинди. Бокудаги миллий киностудия, “Озарбайжонфилм” киностудияси, кўча ва метро бекати Жафар Жабборлининг номи билан аталадиган бўлди.

1985-йил 22-майда “Жафар Жаббарли ёдгорлик уйи” музейи очилди. И.Гутгашинли кўчаси 44-уйда (собиқ Г.Султонов кўчаси) Жафар Жаббарли истиқомат қилган эди[2].

Адабиёт, театр ва кино

Жафар Жаббарли ўсмирлик чоғларидаёқ шеър ёзишни бошлаган ва илк шеърларини 1911-йилда Озарбайжон “Ҳагигат-и Афкар” газетасида чоп этгани ҳақида хабар берилган эди[1]. Кейинги йилларда Жафар Жабборли 20 дан ортиқ песалар, ше’рлар, очерклар, ҳикоялар, мақолалар ёзган. Унинг асарлари 1920-йилларда коммунистик шон-шуҳрат ташвиқотидан жуда та'сирланган ва тенглик, меҳнат, та'лим, космополитизм, аёлларнинг озодлиги, маданий силжишлар ва бошқалар каби тегишли мавзуларни нишонлаган. Жаббарлининг Европа спектаклларини ўртача озарбайжонликларга танитишдаги энг катта ютуғи жуда ҳам машҳур бўлган асари Уилям Шекспирнинг “Гамлет” асарини озарбайжон тилига таржима қилгани бўлди. Ҳамда ушбу асар орқали жуда ҳам катта муҳлисларга эга бўлди.

Жафар Жабборли 1925-йилда ва бир йилдан кейин Озарбайжон драма театрида режиссёрлик қилган[3].

Жафар Жаббарли Озарбайжонда ссенарийнависликнинг асосчиси саналади. Унинг 1928-йилда ёзилган иккита песаси — Севил ва Олмаз, 1929 ва 1936-йилларда филмларга айлантирилгани бизга ма'лум ва машҳурдир. Иккаласи ҳам аёлларнинг роли, уларнинг зулми, кураши ва пировардида эски патриархал ан'аналар устидан қозонилган ғалаба мавзусига э'тибор қаратган эди[4][5][6].

Яна қаранг

Манбалар

Ташқи ҳаволалар