Jafar posho

Жафар пошо, шунингдек, Жафар пошо Френк („европалик“) – 1585-йилда шаҳар Усмонийлар томонидан эгаллаб олинганидан сўнг Табриз шаҳри ҳокими этиб тайинланган[1]. Шаҳар 18 йил Усмонийлар назорати остида бўлган, 1603-йилда Сафавийлар давлати ҳукмдори Шоҳ Аббос томонидан қайта забт этилган.
Ҳаёти
Жафар пошо дастлаб адмирал бўлган. Унга Жафар пошо Ҳāдим (хизматкор), Жафар пошо Френк (европалик) ва денгиз флоти капитани Жафар пошо лақаблари берилган[2]. У турли даврларда Усмонийлар флотида адмирал, Ливия Триполиси, Сурия Триполиси ва Кипр ҳокимлигида турли лавозимларни эгаллаган[2]. Баъзи манбалар унинг келиб чиқиши венгерлардан бўлганини таъкидласа, бошқа Усмоний манбалари эса унинг италиялик эканлигини тасдиқлайди[2].
1585-йилда Жафар пошо Öздемирзода Осман пошо қўмондонлиги остида Табризни забт этиш бўйича Усмонийлар қўшини таркибига қўшилди[2]. Шаҳар қўлга киритилгач, пошо 1586–1591-йилларда Табриз ҳокими этиб тайинланди[2]. Жафар пошо машҳур Ҳашт Беҳешт саройини буздириб, унинг ўрнида улкан мудофаа иншооти – Жафар пошо қал’асини қурдирган[3][4]. Бироқ Ҳашт Беҳишт саройи Эронда кейинчалик қурилган кўплаб иншоотлар, хусусан, Исфаҳондаги Ҳашт Беҳешт саройи меъморчилигининг шаклланишига кучли таъсир кўрсатган, „Ҳашт Биҳишт“ меъморий модели ривожига асос бўлган[5][6].
Жафар пошо минтақада тартибни таъминлашда ҳам иштирок этган. Тинчлик сулҳига кўра, Гуржистоннинг барча ҳудудлари Усмонийлар мулки сифатида тан олинган эди. Бироқ Симон И 1595-йилда Усмонийларга қарши курашни қайта бошлади ва 1599-йилда узоқ қамалдан сўнг Горини қайта эгаллади. Бунга жавобан султон Меҳмед ИИИ 1599-йилда Жафар пошо бошчилигида уларни жазолаш учун катта қўшин юборди[7]. Симон Нахидури ҳудуди яқинида жангга киришди, аммо қаттиқ мағлубиятга учради ва чекинаётган чоғида асирга олинди[7].
Табриздаги фаолиятидан сўнг Жафар пошо Усмонийлар Ўрта ер денгизи флоти адмирали лавозимига кўтарилган.[2]
-
1585-йилда Усмонийлар томонидан Табризнинг забт этилиши. Şэҳнаме-и Надири (Нодирийнинг шоҳлар китоби, 1620-йиллар)
-
Жафар пошо қал’аси деталлари, Табриз (Жеан Чардин, 1673)
-
Жафар пошо қал’асининг жойлашуви, Табриз (Чардин, 1673)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ажорлоо, Баҳрам (Септембер 2024). "Инвестигатинг тҳе Роман анд Бйзантине паттернс оф тҳе Греат Соутҳерн оутwоркс оф Раб э-Рашиди". Багҳ э-Назар: 60–61. дои:10.22034/БАГҲ.2024.435340.5537. ҳттпс://www.багҳ-сж.cом/жуфиле?ар_сфиле=2580443.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Ажорлоо, Баҳрам (Септембер 2024). "Инвестигатинг тҳе Роман анд Бйзантине паттернс оф тҳе Греат Соутҳерн оутwоркс оф Раб э-Рашиди". Багҳ э-Назар: 55. дои:10.22034/БАГҲ.2024.435340.5537. ҳттпс://www.багҳ-сж.cом/жуфиле?ар_сфиле=2580443.
- ↑ Мелвилле, Чарлес (1981). "Ҳисториcал Монуменц анд Эартҳқуакес ин Табриз". Иран 19: 171. дои:10.2307/4299714. ИССН 0578-6967. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/42727519.
- ↑ „Арчнет > Сите > Багҳ-и Саҳибабад (МЕГТ)“. www.арчнет.орг. 2025-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 21-ноябр.
- ↑ Мирзаиэ, Масуме (2017). "Реcогнитион тҳе Арчитеcтурал форм оф Табриз'с Ҳашт-Беҳешт Палаcе". Багҳ-э Назар, Университй оф Теҳран: 83–84. ҳттпс://www.ресеарчгате.нет/публиcатион/320058409.
- ↑ Пфеиффер, Жудитҳ. Политиcс, Патронаге анд тҳе Трансмиссион оф Кноwледге ин 13тҳ - 15тҳ Cентурй Табриз (эн). БРИЛЛ, 7 Новембер 2013 — 352-бет. ИСБН 978-90-04-26257-7.
- ↑ 7,0 7,1 Микаберидзе 2015, с. 490.
Адабиётлар
- Микаберидзе, Алехандер. Ҳисториcал Диcтионарй оф Георгиа, 2нд, Роwман & Литтлефиэлд, 2015.